UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

20 сен 11:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Россия ММАсида йил жанги тасдиқланди

Ушбу жангнинг кикбоксинг қоидалари асосида ўтказилиши маълум қилинди.

Россиялик таниқли аралаш яккакураш усталари Владимир Минеев ва Иван Штирков рингда ўзаро кикбоксинг қоидалари асосида ўтказиладиган жангда тўқнаш келишади. Томонлар ўртасида бир неча ой давом этган музокаралардан сўнг жанг 18 ноябрь куни Сочи шаҳрида ўтказилиши тасдиқланди. Бу ҳақда AMC Fight Nights промоушени президенти Камил Гаджиев хабар берди.

"Бу жанг расман тасдиқланди. Минеев vs Штирков, 18 ноябрь, валидол таблеткаларини ғамлаб олинг. Мен 22 сентябрь куни Екатеринбург шаҳрига учаман ва у ерда Иван ва Николай Клименко билан учрашиб, жанг шартномасига имзо чекамиз. Дарвоқе, бир йилдан сўнг ММА қоидалари асосида реванш жанги ўтказилади", - деди Гаджиев.

Маълумотларга қараганда, Минеевнинг жанг учун гонорари 15, Штирковнинг улуши эса 10 миллион рублни ташкил этади. 

33 ёшли Владимир Минеев айни пайтда ўрта вазн тоифасида AMC Fight Nights промоушени чемпиони ҳисобланади. Сўннгги жангини 15 сентябрь куни кикбоксинг қоидалари асосида ўтказиб, собиқ Bellator чемпиони, бразилиялик Рафаэль Карвальони иккинчи раундда нокаутга учратганди. 35 ёшли Иван Штирков эса ўтган ойда оғир вазн (101.6 кг.гача) тоифасида Hardcore Boxing камари учун кечган жангда Константин Ерохинга биринчи раунднинг ўзида нокаут билан ютқазганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг