UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0

20 мар 11:03
Янгиликлар

Бокс/ММА

Россия ва яна саккиз бокс федерацияси World Boxing ташкилотига қўшилди

Теглар :  РоссияWorld Boxing
Халқаро ҳаваскор бокс федерациясига (IBA) муқобил сифатида ташкил этилган World Boxing ижроия кенгаши Россия бокс федерациясининг ушбу ташкилотга аъзо бўлиш ҳақидаги аризасини маъқуллади.

World Boxing пресс-релизида айтилишича, ташкилотга Россия билан бир вақтда Беларусь, Кипр, Ниуэ, Мозамбик, Папуа-Янги Гвинея, Танзания, Тонга ва Замбия бокс федерациялари ҳам аъзо бўлган. Бу билан World Boxing ташкилотига аъзо мамлакатлар сони 168 тага етди.

World Boxing`нинг аниқлик киритишича, ташкилот Халқаро олимпия қўмитасидан Россия ва Беларусь боксчиларининг мусобақаларда иштирок этиши бўйича қўшимча тушунтириш олиши керак бўлади. Улар фақат нейтрал байроқ остида чиқишлари кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1946 йилдан бери мавжуд бўлган, 2020 йил охиридан россиялик Умар Кремлёв раҳбарлик қилаётган Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) 2019 йилдаёқ молия, бошқарув ва ҳакамлик билан боғлиқ муаммолар туфайли ХОҚ мандатини йўқотганди. 2020 ва 2024 йилги Олимпиадаларда бокс турнирлари IBA иштирокисиз, ХОҚнинг вақтинчалик тузилмалари назорати остида ўтказилди.

2023 йилда IBA’га муқобил равишда Халқаро бокс федерацияси (World Boxing) ташкил этилди, унга дастлаб олтита давлат аъзо бўлди. 2024 йил охирида ХОҚ боксни Олимпия ўйинлари дастуридан чиқариб ташлаш билан таҳдид қилиб, миллий федерацияларни янги ташкилотга қўшилишга ундай бошлади. 2025 йил февраль ойида World Boxing`ни Олимпия ўйинларига спортчиларни саралаш билан шуғулланишга ваколатли ташкилот этиб тайинлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг