UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

08 окт 11:21
Янгиликлар

Бокс/ММА

Россиялик икки аралаш яккакураш устаси UFC жангчисига айланди

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида Contender Series, яъни UFC шартномаси учун Даъвогарлар турнири бўлиб ўтди.

Ўз жангларида ғалаба қозонган россияликлар Магомед Зайнуков ва Марк Вологдин ҳам дунёнинг энг кучли лигаси ҳисобланган UFC`дан шартнома олиш бахтига муяссар бўлишди. Енгил вазн тоифаси вакили бўлган 30 ёшли Зайнуков бразилиялик Лукас Калдасни ҳакамларнинг якдил қарори (30-26, 30-26, 30-26) билан мағлубиятга учратди. 

Қизиғи шундаки, иккинчи рус, ўта енгил вазндаги 25 яшар Вологдин эквадорлик Хуан Адриан Луна Мартинеттига имкониятни бой берган бўлса-да, якунда Дана Уайт ҳар икки жангчига ҳам шартнома тақдим этди. Жанг ҳақиқатан ҳам ўта муросасиз бўлганидан Дана ҳар икки спортчига UFC шартномасини берди. 

Қолаверса, Марк Вологдин ҳам, Адриан Луна ҳам UFC томонидан 25 000 долларлик бонусга ҳам эга чиқишди. Шунингдек, Иманол Родригес, Луис Фелипе Диас ва Люк Фернандес ҳам UFC жангчиларига айланишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг