09 авг 09:10
Янгиликлар
Россиялик спортчилар яна бир турнирдан четлатилди
Бутунжаҳон оғир атлетика федерацияси россиялик спортчиларнинг ЖЧ-2023 мусобақаларида иштирок этишига руҳсат бермади.
Ижро қўмитаси иштирокчиларининг аризаларини баҳолаган ҳолда ушбу қарорга келинди.
Ушбу турнирда беларуслик спортчиларга нейтрал мақоми берилган ҳолда иштирок этишларига руҳсат этилди. Рўйхатдан 20 нафар "нейтрал" жой олди: улардан 12 нафари спортчилар бўлса, 7 нафари персоналлар, шунингдек, бир киши техник ҳакам сифатида рўйхатга олинди.
Май ойида Бутунжаҳон оғир атлетика федерацияси россияликлар ва беларусликларнинг нейтралитетлик декларациясига қўл қўйишсагина уларга мусобақада қатнашиш учун йўл очилишини маълум қилганди.
Шу орқали россиялик оғир атлетлар кетма-кет иккинчи жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади.
Эслатиб ўтамиз, оғир атлетика бўйича ЖЧ-2023 2-17 сентябрь кунлари Ар-Риёд шаҳрида ўтказилади.
Фикрлар