17 сен 16:07
Янгиликлар
Бокс/ММА
Россиялик UFC жангчисида коронавирус тасдиқланди
Россиялик енгил вазн тоифасидаги UFC жангчиси Яна Куницкая коронавирусга чалинди.
Бу ҳақида спортчининг ўзи Инстаграм саҳифасида хабар берди. Яна 9 август куни латвиялик Юлия Столяренкони уч раунд давом этган жангда очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратган эди. Куницкаянинг ММАдаги натижаси 13 ғалаба ва 5 мағлубият.
Аввалроқ, Яна Куницкаянинг "бой фрэнди" Тьяго Сантосда ҳам коронавирус аниқланган эди. Айнан шу сабаб билан Сантоснинг Гловер Тейшейрага қарши жанги бекор қилинганди. Сантос - Тейшейра жанги иккинчи бор бекор қилинган. 12 сентябрь кунги жанг олдидан Тейшейранинг ҳам коронавирусга топширган тест таҳлили ижобий чиққанди.
Ҳавола :
Фикрлар