UZ

Сўнгги янгиликлар

12:0117 ёшли учинчи ракеткамиз Куршумлия-Баня турнирида 1/2 финалга чиқди 0 11:32Алжамайн Стерлинг Нурмагомедовнинг мағлубиятида UFC`ни айблади 0 10:53Sofascore. Шомуродов энг зўри. Файзуллаев эса... 0 10:24Хамзат Чимаев Ислам Махачевнинг жангига баҳо берди 0 09:55Арина Соболенко: "Камилла — ҳақиқий жангчи!" 0 09:26Нурсултон Рўзибоев Яратганга илтижо қилди + ФОТО 0 08:57Моуринью "Реал"нинг мавсумдаги илк мағлубиятига изоҳ берди 0 08:28Топурия мағлубиятидан уч ой ўтиб, ниҳоят сукунатни бузди 0 07:59Нурмагомедовнинг UFC`даги эҳтимолий олти хонали гонорари маълум қилинди 0 07:31US Open 2026. Камилла Раҳимова дунёнинг 1-ракеткасини қийнади. Бу уларнинг ўзаро тўртинчи тўқнашуви эди 0 19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0

09 ноя 21:31
Янгиликлар

Оғир атлетика

Руслан Нурудинов жаҳон чемпионатида супачага чиқди

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Бундан бир неча дақиқа аввал -109 кг вазн тоифасидаги атлетлар ўртасидаги баҳслар якунланди. Ушбу вазнда Рио Олимпиадаси чемпиони ва рекордчиси, Осиё ўйинлари ғолиби ҳам рекордчиси Руслан Нурудиновнинг чиқиши кўпчиликни қизиқтираётганди. 

Афсуски, бу сафар ҳамюртимиз кутилган натижани қайд этмади. У даст кўтаришдаги уччала имкониятдан ҳам фойдалана олмади. Бу спорт, ҳар сафар ҳам ўйлаган нарсалар амалга ошавермайди. Руслан силтаб кўтаришда 227 кг оғирликни ўзига бўйсундириб, бронза медали билан кифояланди. 

Польшалик Аркадиус Михальский 228 кг билан кумуш медални қўлга киритган бўлса, арманистонлик Симон Мартиросян жаҳон рекорди - 240 кг билан олтин медалга эга чиқди. Айнан унинг ўзи икки кураш якунларига кўра 435 кг натижа билан жаҳон чемпионига айланди. Бу ҳам жаҳон рекорди ҳисобланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
10 ноя 08:38:07
Bek
Ха афсус ушбу ЖЧда Русландан омад юз ўгирди. Осиё ўйинларидан кейин Руслан ЖЧгача ўзининг оптимал формасига чиқиб олади деб ўйлагандим. Ха майли Руслан ҳар қандай мусобақада ўзининг сўзини айтган ва келажакда хам бунга умид қилиб қоламиз.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг