UZ

Сўнгги янгиликлар

11:23Итаума — Хргович жанги ғолибини нима кутаётгани айтилди 0 10:49Инфантино ФИФАнинг юқори лавозимли ходимлари билан шошилинч йиғилиш тайёрламоқда 0 10:20Мағлубиятсиз Синдаров Saint Louis Rapid & Blitz 2026 рапид баҳсларини нечанчи ўринда якунлади? 0 09:52Ислам Махачев Иан Гарридан кейинги эҳтимолий рақибини айтди 0 09:24Нурмагомедовнинг мураббийи UFC`даги энг қийин рақиб ва дебют жанг учун номзодни айтди 0 08:56Салоҳ Туркия клубига ўтмоқда. Шартнома бандлари маълум 0 08:28Ислам Махачев Майкл Моралес билан жанг қилиш шартини айтди 0 08:01UFC эгалари Оқ уйдаги турнир туфайли қанча зарар кўргани маълум 0 18:56Диёра Келдиёрова Словенияда машғулотларга киришди + ФОТО 0 18:28ОФК хулосаси: Ўзбекистон ЖЧда қандай ўйнади? 0 18:01Тарихий ютуқ: Жаҳон чемпионатида икки нафар ўзбекистонлик чавандоз иштирок этади 0 17:24Лайма Владсон Лейпцигдаги турнирнинг асосий тўрига йўл олди 0 16:50UFC рейтинги янгиланди. Нурсултон Рўзибоев ва Богдан Гусковнинг ўринларида ўзгариш рўй берди 0 16:19Винисиус “Арсенал” билан боғлиқ миш-мишлар фонида “Реал” қароргоҳига етиб келди 0 15:53Тошкент IBSA World Games 2027 комплекс мусобақасига мезбонлик қилади 0

21 дек 19:14
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!, Париж-2024

Руслан ёки Мужибилло? Асадхўжа ёки... Париж-2024 Олимпиадаси учун лицензион мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси шарафини кимлар ҳимоя қилиши мумкин?

XXXIII ёзги Олимпиада доирасида Франция пойтахти Парижда 2024 йилнинг 27 июль -10 август кунлари бокс беллашувлари ўтказилади.

Париж-2024 Олимпиадаси беллашувлари доирасида бокс жангларининг саралаш босқичи "Paris Nord" аренасида ташкиллаштирилса, ҳал қилувчи беллашувлар машҳур "Rolland Garros Stadium" мажмуасида ўтказилади.

Хабарингиз бор, Париж-2024 Олимпиадаси дастурига кўра, бокс беллашувлари жами 13 та вазнда (эркаклар 7 та, аёллар эса 6 та) бўлиб ўтади.

Умумий 248 та боксчи иштирок этадиган тўрт йилликнинг энг нуфузли турнирига аллақачон лицензиялар ўйнала бошланган.

Бу йил турли қитъалардаги спортчилар Осиё ўйинлари, Европа ўйинлари, Пан-Америка ўйинлари, Африка ўйинлари ва Тинч океани ўйинлари орқали лицензия ютишга ҳаракат қилиб кўрди.



Сентябрь ойида Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинлари орқали Ўзбекистон бокс терма жамоасининг 4 нафар аъзоси ёзги Олимпиада йўлланмасини қўлга киритгани ёдингизда бўлса керак:

Эркаклар:

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов

-57 кг: Абдумалик Халоков

+92 кг: Баҳодир Жалолов.

Аёллар:

-54 кг: Нигина Ўктамова.

Бундан келиб чиқадики, 100 фоизлик натижа учун терма жамоамиздан эркаклар ўртасида 4 та вазн (-63,5 кг, -71 кг, -80 кг, -92 кг), аёллар ўртасида эса 5 та вазнда (-50 кг, -57 кг, -60 кг, -66 кг, - 75 кг) лицензия қўлга киритиш талаб этилади.



Олдимизда иккита Жаҳон лицензион турнири кутиб турибди. Биринчиси 2024 йилнинг 29 февраль - 12 март кунлари Италиянинг Бусто Арзизио шаҳрида ўтказилади. Турнир орқали 28 нафар эркак спортчи, 22 нафар аёл спортчи йўлланма ютиб олиш имкониятига эга. Қисқа қилиб айтганда, мазкур турнирда ярим финалга қадар етиб борган ҳар тўрт нафар спортчи (эркаклар ўртасида) Париж-2024 чиптасига эга бўлади.

Орадан икки ой ўтиб, май ойида, аниқроғи 23 май - 3 июнь кунлари эса Таиланднинг Бангкок шаҳрида иккинчи Жаҳон лицензион турнири ташкил этилади. Турнирда 45-51 та йўлланма ўйналади (Эркаклар 25-28 та, аёллар 20-23 та). Яъни, ушбу турнирда вазн тоифаларидаги йўлланмалар сони бир-биридан фарқ қилади.

Муҳим эслатма сифатида таъкидлаш жоизки, лицензион турнирларда ҳар бир терма жамоа битта вазн тоифасида бир нафар боксчи билан иштирок этади.



Хўш, Ўзбекистон эркаклар бокс терма жамоаси қолган 4 та вазнда лицензион турнирлар учун қайси боксчиларни жалб этади? Буни қуйида тахмин ва таҳлил қиламиз!

-63,5 кг:

Бу вазн тоифасида 2023 йил баҳорида Тошкентда ўтган Жаҳон чемпионатида Руслан Абдуллаев иштирок этиб, чемпион унвонига сазовор бўлган эди. Мундиалдан сўнг боксчиларимиз сентябрь ойида Осиё ўйинларида иштирок этганидан хабарингиз бор. Абдуллаев ўшанда Ханчжоудаги мусобақада нимчорак финалда бўлажак чемпионга мағлуб бўлган эди. Шундан сўнг, боксчилар ноябрь ойи охирида Ўзбекистон чемпионатида рингга чиқишди. Лицензия учун очиқ бўлиб турган вазнда Абдуллаевдан ташқари, Мужибилло Турсунов ҳам бор эди. Боксчилар Ўзбекистон чемпионати финалида учрашганда, Руслан бир овоздан ғалаба қозонди.

Шундай экан, -63,5 кг вазн тоифасида лицензион мусобақаларда ким иштирок этиши 99,9% аниқ: Руслан Абдуллаев. Жароҳат ёки бошқа бирор кутилмаган ҳодиса юз берган тақдирда, биз Мужибилло Турсуновни кўришимиз мумкин.



-71 кг:

Ўзбек бокси учун айни дамдаги энг "оловли" вазн, десак муболаға бўлмайди. Аслида, ушбу вазнда Тошкентдаги мундиалда Саиджамшид Жафаров жанг қилиб, кумуш медалга эга чиққан эди. Осиё ўйинларида эса бу тоифада -67 кг вазнда Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Асадхўжа Мўйдинхўжаев олиб кетилди. Мўйдинхўжаев ўша мусобақанинг чорак финалида қозоғистонлик тажрибали Асланбек Шимбергеновга нокаут бўлганини эслатишга ҳожат бўлмаса керак. 

Ўзбекистон чемпионатида ҳам бу вазн "ёнди". Саиджамшид Жафаров, Иқболжон Холдаров, Хавасбек Асадуллаев ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев каби боксчилар иштирок этган маҳаллий турнирда якунда Хавасбек Асадуллаев ғолиб бўлди. Унинг финалдаги рақиби Асадхўжа эса жароҳат сабаб ҳал қилувчи жангда рингга кўтарилмади.

Боксчиларимиз лицензион мусобақалар олдидан 2024 йил февраль ойида "Странжа" мусобақасида иштирок этишини инобатга олсак, Ўзбекистон чемпионатидаги натижалар ҳал қилувчи ролни ўйнамаслиги ҳам ойдинлашади.

Шахсий фикримча, бу вазнда Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳозирда ҳар қандай ҳолатда ҳам бошқа боксчилардан бир бош устун ҳисобланади, айнан шунинг учун ҳам Олимпиада йўлланмаси учун унга андижонлик боксчи рақобат қилиб кўрса керак.



-80 кг:

Кишини ўйлантирувчи яна бир вазн. Чунки бу дивизионда яққол етакчи боксчимизнинг ўзи йўқ! 

Бу вазндаги асосий номзод спортчи бу: Тўрабек Ҳабибуллаевдир. Шунингдек, Жасур Йўлдошев ҳам "Странжа" турнирида иштирок этиб, ҳаракат қилиб кўриши мумкин. Бундан ташқари, -86 кг вазндаги чарм-қўлқоп устамиз Шоҳжаҳон Абдуллаев ҳам лицензион мусобақада рингга чиқиши мумкин. Аммо бу ҳодасининг эҳтимоли кам. Сабаби, ҳаваскор боксда ҳар бир килограмм муҳим роль ўйнайди. Вазн ташлаш осон эмас.

Тахминимча, лицензион мусобақаларда юртимиз шарафини Тўрабек Ҳабибуллаев ҳимоя қилиши эҳтимоли 90%.



-92 кг:

Оғир вазн тоифасида терма жамоамизнинг энг кўзга кўринган вакили, шубҳасиз, Лазизбек Мулложоновдир. Жаҳон чемпионати совриндори ҳисобланувчи Лазизбек сентябрь ойидаги Осиё ўйинларида бироз муваффақиятсиз натижа қайд этди. Шунга қарамай, у Ўзбекистон чемпионати финалида ўзининг асосий рақобатчиларидан бўлмиш Мадияр Саидраҳимовни мағлуб этиб, ўзига бўлган ишончни тиклаб олди.

Умуман олганда, юқорида таъкидлаганимиздек, февраль ойида ўтказиладиган "Странжа" турнири мураббийлар штаби учун лицензион турнирларда иштирок этувчи боксчилар номини аниқлашда ёрдам беради. Биз эса нима бўлган тақдирда ҳам, ўз вазнининг энг кучлилари Олимпиада йўлланмасига эга чиқиши тарафдоримиз. Зеро, тўрт йилликнинг энг муҳим мусобақасида делегациямиз ҳисобига энг кўп медалларни айнан боксчиларимиз тақдим этиши эҳтимоли юқори.



Вазнлар кесимида тахминий номзодлар: (ИМҲО)

-63,5 кг: Руслан Абдуллаев

-71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев

-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев

-92 кг: Лазизбек Мулложонов.


Муаллиф - Диёр Мавлонов

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг