17 июл 12:18
Янгиликлар
Теннис
Сабина Шарипова Астанада германиялик рақибини мағлуб этди
Қозоғистоннинг Астана шаҳрида аёллар ўртасида теннис бўйича мукофот жамғармаси 80 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ITF мусобақа бошланганлиги ҳақида хабар бергандик.
Унда бир неча теннисчиларимиз иштирок этишмоқда.
Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Сабина Шарипова мусобақанинг илк даврасида германиялик Вивиан Хайсенга қарши кортга чиқди.
2 соат 3 дақиқа давом этган ўйинда Сабина рақибасини 5:7, 6:1, 6:3 ҳисобларида мағлуб этди ва иккинчи даврага йўл олди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар