UZ

Сўнгги янгиликлар

11:13UFC чемпиони: "Чимаев осон ғалаба қозонади деб ўйлагандим. Реваншни кўришни истайман" 0 10:45U-17 Осиё кубоги. Барча чорак финал жуфтликлари маълум. Ярим финалда Марказий Осиё дербиси бўлиши мумкин 0 10:21Octagon 87 турнири учун яна бир томошабоп жанг эълон қилинди 0 09:57"Астана Гран-приси". Улжон Амриева ҳисобида олтин! Терма жамоамиз мусобақани бешта медаль билан якунлади 0 09:33Кимда кўпроқ: Чимаев ёки Стрикленд? UFC 328 турнири гонорарлари маълум бўлди 0 09:07Чемпионлик учун кураш давом этади: "Ман Сити" "Кристал Пэлас"ни йирик ҳисобда мағлуб этди + ВИДЕО 0 08:4617 ёшли иккинчи ракеткамиз Белозерцев Кутаиси турнири 1/8 финалида 0 08:25Қозоғистон ва Ўзбекистон бокс бўйича Жаҳон Кубогига биргаликда тайёргарлик кўрмоқда 0 08:04Иноуэ — Накатани жанги Головкин — "Канело" жангини чипталар савдоси бўйича ортда қолдирди 0 07:43Умарали Раҳмоналиев Озарбайжон Кубоги соҳиби! 0 07:22Бугун Синдаров иштирокидаги Grand Chess Tour: Super Chess Classic Romania 2026 старт олади 0 07:01Аллен vs Коста: Икки ўзгариш эвазига UFC Vegas 117 карди тасдиқланди 0 20:02Сергей Фомин Кутаисидаги юришини бошлади 0 19:41"Реал" футболчиларига ЕЧЛ 1/2 финали учун ваъда қилинган мукофот пуллари очиқланди 0 19:20Тошкент-2027 Жаҳон чемпионати тақвими эълон қилинди 0

12 фев 17:29
Янгиликлар

Теннис

Сабина Шарипова жуфтликда бош соврин учун кортга чиқади

Қозоғистонда бўлиб ўтаётган ITF таснифига кирувчи "W15 Shymkent" турнири ўзининг қизғин палласига кирди.

Хабар берганимиздек, мусобақада муваффақиятли одимлаётган теннисчимиз Сабина Шарипова яккаликда ярим финал йўлланмасини қўлга киритганди. У мезбон теннисчи Жибек Куламбаевадан 4/6, 6/1, 6/1 ҳисобларида мағлуб этган эди. 

Энди ҳамюртимиз финал йўлланмаси учун кечадиган баҳсда россиялик Анастасия Тихоновага қарши кортга чиқади. Шарипова WТА рейтингида 377, Тихонова эса 700-ўринни эгаллаб турибди.

Шунингдек, бироз аввал Сабина ушбу турнирнинг жуфтлик баҳсларида ҳам учрашув ўтказди. Россиялик Екатерина Казионова билан жуфтлик ҳосил қилган теннисчимиз финал йўлланмаси учун мезбон тенисчилар - Гозал Айнитдинова/ Жибек Куламбаева ҳамкорлигига қарши кортга чиқди ва 6/2, 7/6, 10/7 ҳисобларида ғалаба қозонди.    

Эртага турнирнинг жуфтлик баҳсларида бош соврин эгалари аниқланади. Финал баҳсида Шарипова/ Казионова тандеми россияликлар Ноэл Саиденова/ Даря Мишина жуфтлигига қарши баҳс олиб боради. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг