UZ

Сўнгги янгиликлар

18:56Диёра Келдиёрова Словенияда машғулотларга киришди + ФОТО 0 18:28ОФК хулосаси: Ўзбекистон ЖЧда қандай ўйнади? 0 18:01Тарихий ютуқ: Жаҳон чемпионатида икки нафар ўзбекистонлик чавандоз иштирок этади 0 17:24Лайма Владсон Лейпцигдаги турнирнинг асосий тўрига йўл олди 0 16:50UFC рейтинги янгиланди. Нурсултон Рўзибоев ва Богдан Гусковнинг ўринларида ўзгариш рўй берди 0 16:19Винисиус “Арсенал” билан боғлиқ миш-мишлар фонида “Реал” қароргоҳига етиб келди 0 15:53Тошкент IBSA World Games 2027 комплекс мусобақасига мезбонлик қилади 0 15:22Рамазон Темиров қатнашиши кутилаётган турнирнинг асосий баҳси Забит иштирокида кечади + ПОСТЕР 0 14:57"Худди уни кимдир назорат қилаётгандек". Махачев Иан Гаррини танқид қилди 0 14:31100 миллион камми? “Ливерпуль” Франция терма жамоаси аъзоси учун курашмоқда 0 14:06Ислам Махачев бокс қоидалари бўйича жанг ўтказиш таклифига жавоб қайтарди 0 13:24Жошуа — Фьюри жанги Буюк Британияда эмас, бошқа жойда ўтказилиши мумкин 0 12:45"Кимдир ёлғон хабар тарқатибди" - Ислам Махачев 0 12:00"Декабргача ҳали вақт бор". Неймар фаолиятини якунлаши ҳақида фикр билдирди 0 11:29Рой Жонснинг шогирди Бектемир Мелиқўзиевни яна жангга чорлади 0

31 янв 11:26
Янгиликлар

Енгил атлетика

Сафина Садуллаева Котбусда шоҳсупага кўтарилди

Германиянинг Котбус шаҳрида енгил атлетика нуфузли "International Jump Meeting Cottbus" турнири бўлиб ўтди.

Биз учун аҳамиятлиси, мусобақанинг баландликка сакраш секторида ҳамюртимиз Сафина Садуллаева медаллар учун баҳс олиб борди. Париж-2024 Олимпиадаси иштирокчиси 1,88 метр натижа билан бронза медалини қўлга киритди. 

Аламлиси, италиялик Идеа Пьерони ҳам 1,88 метр баландликни забт этиб кумуш медалга сазовор бўлди. Фақат фарқи Сафина учинчи, Идеа эса биринчи уринишдаёқ бу баландликни ўзига бўйсундирган. Шунга ўхшаш ҳолат Париж-2024 Олиимпиадасида ҳам содир бўлганди. Ўшанда Сафина Олимпия ўйинлари бронза медалини қўлга киритган украиналик атлет билан бир хил натижа кўрсатиб, совриндорлар сафидан четда қолиб кетганди.  

Котбус турнирида чемпионлик кутилганидек Кристина Хонселга насиб қилди. Германиялик спортчи 1,91 метр натижа кўрсатган. Ўтган йили Садуллаева "International Jump Meeting Cottbus" турнирида 1,86 метр кўрсаткич билан бронза медалига эга чиққан эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг