UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

09 апр 17:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

Саидёқуб Қаҳрамонов: "Шартнома имзоланди, мен яна "қафас"га қайтаман"

Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Саидёқуб Қаҳрамонов навбатдаги жанги учун шартномага имзо чекканини маълум қилди.

"Шартнома имзоланди ва мен 17 май куни яна "қафас"га қайтаман. Бу йил банд бўлишимдан хурсандман. Бу жангга ростдан ҳам тайёргарлик кўраман. Бироз мотивациям бор", деб ёзди Қаҳрамонов ўзининг X (Twitter)даги саҳифасида.

Аввал хабар берганимиздек, Қаҳрамонов 17 май куни АҚШнинг Мичиган штати, Флинт шаҳрида ташкил этиладиган WXC 97 (Warrior Xtreme Cagefighting) турнири доирасида америкалик UFC собиқ жангчиси Хосе Жонсонга қарши баҳс олиб боради.

Саидёқуб 28 март куни бир йиллик танаффусдан кейин ММА бўйича жангда иштирок этиб, XFC 52 турнири доирасида бразилиялик Бруно Сантосни мағлуб этганди. Самарқандлик спортчи 2021-2022 йиллар давомида UFC'да 3 та жанг ўтказиб, 2 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этган. Унинг умумий рекорди 12 ғалаба ва 3 та мағлубиятдан иборат. 

Қаҳрамонов билан тенгдош Хосе Жонсон эса UFC'да 2023-2025 йиллар оралиғида 4 та жанг ўтказиб, 1 та ғалаба ва 3 та мағлубиятни ўз ҳисобига ёздирган. Проф фаолиятини 2016 йилда бошлаган спортчи ҳозирга қадар умумий 16 та ғалаба ва 10 та мағлубиятни қайд этган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг