UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Энтони Жошуа - Тайсон Фьюри жанги қаерда ва қачон ўтказилиши айтилди 0 13:42Шон О`Мэлли танаффус олди: "Бир муддат кутиб тураман" 0 13:13Хамзат Чимаев UFC`га мурожаат қилди: "Нимани кутяпмиз?" 0 12:41"Ал Ҳилол" Англия терма жамоаси аъзосига 45 миллион фунт таклиф қилди 0 12:18Жо Роган Махачевга Йен Гэрри билан бўлган жангдан сўнг маслаҳат берди 0 11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0 11:17Пара академик эшкак эшувчиларимиз Жаҳон чемпионатида иштирок этади 0 10:46ESPN талқинига кўра дунёнинг энг яхши ҳужумкор ярим ҳимоячиси аниқланди. Беллингем – 2, Шерки – 4, Мактоминей – 8-ўринда! 0 10:20Махачевнинг мураббийи: "Ислам Хабибдан ўзиб кетди" 0 09:54“Президент Олимпиадаси” ва Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёни кўриб чиқилди 0 09:27Икки юнон-рум курашчимиз Жаҳон чемпионати шоҳсупасида + ФОТО 0 08:53Мусиала нега хушини йўқотаётганини тушунтирди 0 08:28Ислам Махачев: "Оёғим узунроқ бўлганида эди..." 0 07:59Grand Chess Tour: Синдаровда кетма-кет иккинчи ғалаба, бугун чемпионлик Со билан баҳсда ҳал бўлади 0 07:32Таэквондочиларимиз Покистондаги турнирни 4 та медаль билан бошлашди. Шарифини ўзгартирган Светлана ҳисобида кумуш! 0

12 авг 10:20
Янгиликлар

Шахмат

Saint Louis Rapid & Blitz. Абдусатторов биринчи кун уч америкалик гроссмейстер билан ўйнади

АҚШнинг Миссури штати Сент-Луис шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 175 000 долларни ташкил этувчи нуфузли турнир бошланди.

Бу ҳисоб бўйича GCT туркумидаги тўртинчи мусобақа бўлиб, дунёнинг кўзга кўринган юлдузлари бош соврин учун ўзаро баҳсларга киришишди. 15 августга қадар давом этадиган турнирда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов юртимиз шарафини ҳимоя қилади. 

Мусобақа форматига кўра, ўйинлар 3 кун рапид (25+10) ва 2 кун блиц (5+2) йўналишида ўтказилади. Рапидда ғалаба учун 2, блицда эса 1 очко берилади. Рапид турнири 9 тур, блиц мусобақаси эса айлана тизимда 18 турдан иборат бўлади. 

Saint Louis Rapid & Blitz турнири иштирокчилари: Нодирбек Абдусатторов, Фабиано Каруана (АҚШ), Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон), Максим Вашье-Лаграв (Франция), Уэсли Со (АҚШ), Ле Куанг Льем (Вьетнам), Леньер Домингьез (АҚШ), Левон Аронян (АҚШ), Сэм Шанкланд (АҚШ), Григорий Опарин (АҚШ)

Мусобақанинг биринчи куни рапид йўналишида 3 та тур учрашувлари ўтказилди. Нодирбек уччала партияда ҳам америкалик гроссмейстерларга қарши баҳс олиб борди. Биринчи турда қора доналарда Уэсли Со билан дурангга имзо чекди. Иккинчи турда Фабиано Каруанага имкониятни бой берди. Учинчи турда эса ютуқли партияда қўпол хатога йўл қўйиши натижасида Левон Аронянга аламли тарзда ютқазиб қўйди. 

Бугун Абдусатторов 4-турда яна АҚШ вакили Григорий Опаринга қарши оқ доналарда ўйнайди. Бешинчи турда қора доналарда вьетнамлик гроссмейстер Ле Куанг Льем, 6-турда оқ доналарда амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик азалий рақиби Гукеш Доммараджу билан ҳисоб-китоб қилади. Бугун ҳам рапид баҳсларида 3 та тур ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг