UZ

Сўнгги янгиликлар

18:51Левон Аронян: “Жавоҳир Синдаровга хоҳлаганини қилишига йўл қўйиб беришяпти” 0 18:30Осиё мамлакати ҳукуматнинг аралашуви туфайли ФИФАдан четлатилиши мумкин 0 18:09Нурмагомедов Царукянга: "Биз бу ерда узоқ қоламиз" 0 17:48Биринчи ракеткани мағлуб этган Кудерметова 1/2 финалда 0 17:27Арман Царукян бир ойлик ҳаражатларини очиқлади 0 17:06"Арсенал" Артета бўйича якуний қарор қабул қилди 0 16:45Конор Бен ва Режис Прогрейс тарозига чиқди 0 16:24Валентина Шевченко Жейк Полга кескин жавоб қайтарди 0 16:03Нурмагомедов чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Рақиб маълум! 0 15:42"Реал" "Бавария" футболчиси учун 165 млн евро тўлашга тайёр 0 15:20Дзюдочиларимиз Қозоғистондаги мусобақада 24 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди! 0 14:59Асламжон Ортиқовнинг жанги бекор қилинди 0 14:35Бокс. Осиё чемпионатида якуний рейтинг қандай бўлди? 0 14:05Рюдигер "Реал"нинг Чемпионлар Лигасидаги мағлубиятининг асосий сабабини айтди 0 13:39"Мен буни амалга ошираман". Фьюри телевидение тарихидаги энг катта шоуни ваъда қилди 0

15 авг 09:38
Янгиликлар

Шахмат

Saint Louis Rapid & Blitz. Абдусатторов блиц баҳсларини яхши бошлади, амалдаги жаҳон чемпиони мағлуб этилди

АҚШнинг Миссури штати Сент-Луис шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 175 000 долларни ташкил этувчи нуфузли турнир бўлиб ўтмоқда.

Бу ҳисоб бўйича GCT туркумидаги тўртинчи мусобақа бўлиб, дунёнинг кўзга кўринган юлдузлари бош соврин учун ўзаро баҳс олиб бормоқда. Турнирда Нодирбек Абдусатторов юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. 

Мусобақа форматига кўра, ўйинлар 3 кун рапид (25+10) ва 2 кун блиц (5+2) йўналишида ўтказилмоқда. Рапидда ғалаба учун 2, блицда эса 1 очко берилади. Рапид турнири 9 тур, блиц мусобақаси эса айлана тизимда 18 турдан иборат бўлади. 

Saint Louis Rapid & Blitz турнири иштирокчилари: Нодирбек Абдусатторов, Фабиано Каруана (АҚШ), Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон), Максим Вашье-Лаграв (Франция), Уэсли Со (АҚШ), Ле Куанг Льем (Вьетнам), Леньер Домингьез (АҚШ), Левон Аронян (АҚШ), Сэм Шанкланд (АҚШ), Григорий Опарин (АҚШ)

Мусобақанинг тўртинчи куни блиц, яъни тезкор шахмат йўналишида дастлабки 9 та тур учрашуви ўтказилди. Бундан аввалги Rapid & Blitz турнирида бўлгани сингари Нодирбек айнан блиц баҳсларини жуда яхши бошлади. Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджу, турнир етакчиларидан Фабиано Каруана, Левон Аронян, Леньер Домингес, Сэм Шанкландни мағлубиятга учратди. Максим Вашье-Лаграв, Ле Куанг Льем билан дуранг ўйнади. Ғалабали позицияларда Уэсли Со ва Григорий Опаринга имкониятни бой бериб қўйди. 

Блиц мусобақасининг илк куни Левон Аронян, Уэсли Со, Нодирбек Абдусатторов, Ле Куанг Льем ва Григорий Опарин бир хилда 6 очкодан жамғаришди. Блиц бахсларининг турнир жадвалида Арноян қўшимча кўрсаткичларга кўра пешқадамлик қиляпти. Уэсли Со иккинчи, Нодирбек эса учинчи ўринни банд этган.

Рапид ва блиц баҳсларининг умумий жадвалида эса Абдусатторов Уэсли Со билан бирга 4-ўриндан жой олган. Ҳар икки шахматчи 15 очкодан жамғарган. Левон Аронян 19 очко билан якка карвонбоши бўлиб турибди. Бугун блиц баҳсларида яна 9 та тур ўйналади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг