UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Махачевнинг мураббийи: "Ислам Хабибдан ўзиб кетди" 0 09:54“Президент Олимпиадаси” ва Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёни кўриб чиқилди 0 09:27Икки юнон-рум курашчимиз Жаҳон чемпионати шоҳсупасида + ФОТО 0 08:53Мусиала нега хушини йўқотаётганини тушунтирди 0 08:28Ислам Махачев: "Оёғим узунроқ бўлганида эди..." 0 07:59Grand Chess Tour: Синдаровда кетма-кет иккинчи ғалаба, бугун чемпионлик Со билан баҳсда ҳал бўлади 0 07:32Таэквондочиларимиз Покистондаги турнирни 4 та медаль билан бошлашди. Шарифини ўзгартирган Светлана ҳисобида кумуш! 0 07:01Ашурматов ва Ҳамробеков тўлиқ ўйнади, Машарипов захирада қолди 0 20:08Шоҳжаҳон Эргашев Шаҳрам Ғиёсовнинг гапларига жавоб қайтарди 0 19:32Ислам Махачев Гэрри билан жангдан икки кун ўтиб юзини кўрсатди + ФОТО 0 18:57UFC рейтинги янгиланди. Рамазоннинг собиқ рақиби Топ-15`га қайтди. Исламнинг вазнида вазият қандай? 0 18:23Туркия клуби россиялик футболчини 25 млн еврога сотиб олмоқдa 0 17:54Сехудо Махачевни ММА тарихидаги энг буюк жангчи деб ҳисобламайди 0 17:27Холмурод Нурматов ҳам Mangu MMA Лигаси билан шартнома имзолади (ВИДЕО) 0 17:02Топуриянинг жамоаси Илия UFC`даги навбатдаги жангини қачон ўтказишини маълум қилди 0

13 авг 10:41
Янгиликлар

Шахмат

Saint Louis Rapid & Blitz. Абдусатторов иккинчи кун баҳсларини яхши ўтказди

АҚШнинг Миссури штати Сент-Луис шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 175 000 долларни ташкил этувчи нуфузли турнир бўлиб ўтмоқда.

Бу ҳисоб бўйича GCT туркумидаги тўртинчи мусобақа бўлиб, дунёнинг кўзга кўринган юлдузлари бош соврин учун ўзаро баҳсларга киришган. 15 августга қадар давом этадиган турнирда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. 

Мусобақа форматига кўра, ўйинлар 3 кун рапид (25+10) ва 2 кун блиц (5+2) йўналишида ўтказилади. Рапидда ғалаба учун 2, блицда эса 1 очко берилади. Рапид турнири 9 тур, блиц мусобақаси эса айлана тизимда 18 турдан иборат бўлади. 

Saint Louis Rapid & Blitz турнири иштирокчилари: Нодирбек Абдусатторов, Фабиано Каруана (АҚШ), Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон), Максим Вашье-Лаграв (Франция), Уэсли Со (АҚШ), Ле Куанг Льем (Вьетнам), Леньер Домингьез (АҚШ), Левон Аронян (АҚШ), Сэм Шанкланд (АҚШ), Григорий Опарин (АҚШ)

Мусобақанинг биринчи куни рапид йўналишида 3 та тур учрашуви ўтказилиб, унда Нодирбек 1 дуранг, 2 мағлубият қайд этганди. Абдусатторов иккинчи кун ўтказилган 3 та учрашувнинг биттасида ғалаба қозониб, 2 тасида рақиблари билан дурангга имзо чекди. У 4-турда АҚШ вакили Григорий Опаринни мағлубиятга учратди. Бешинчи турда қора доналарда вьетнамлик гроссмейстер Ле Куанг Льем, 6-турда эса оқ доналарда амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик азалий рақиби Гукеш Доммараджу билан муросага келди. 

Бугун рапид баҳсларининг учинчи куни яна 3 та тур учрашуви ўтказилади. Абдусатторов 7-турда қора доналарда франциялик Максим Вашье-Лагрва, 8-турда ҳам қора доналарда америкалик Сэм Шанкланд, 9-турда эса оқ доналарда яна бир АҚШ вакили Леньер Домингесга қарши баҳс олиб боради. Ҳозирча ҳамюртимиз 5 очко билан 10 иштирокчи орасида 7-ўринни эгаллаб турибди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг