UZ

Сўнгги янгиликлар

10:05Ёш шорт-трекчимиз Осиё очиқ кубогида кумуш медалга сазовор бўлди 0 09:26Grand Chess Tour: Жавоҳир Синдаров cовриндорлар сафида 0 08:57"Барселона" Гампер кубоги учун ўйинда "Ал Аҳли" клубини мағлуб этди + ВИДЕО 0 08:30Алекс Перейранинг жамоаси навбатдаги рақибни эълон қилди 0 07:57Пратес UFC билан янги шартнома имзолади, биринчи жанг – Махачевга қарши! 0 07:31Дана Уайт Хамзат Чимаевнинг жанг белгилаш ҳақидаги илтимосига изоҳ берди 0 19:02Жорий мавсум "Барселона" сардори ким бўлади? 0 18:30Эдсон Барбоза фаолиятини якунлади 0 17:53"Богданда босим бор эди". Маҳмуд Мурадов Гусковнинг Анкалаев билан жанги ҳақида гапирди 0 17:20Нурсултон Рўзибоевга мағлуб бўлган рус жангчисига янги рақиб берилди (ПОСТЕР) 0 16:43Расман: Диёр Имомхўжаев яна 4 йил ПФЛни бошқаради 0 16:14Мурат Гассиевнинг Баходир Жалолов билан жанг бўйича позицияси маълум бўлди 0 15:45Икки нафар ёш курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди 0 15:18Қозоғистон ўзбекистонлик ММА жангчисини халқаро қидирувга берди 0 14:532026/27 йилги мавсумда дунёнинг энг қиммат 10 та футбол клуби номи маълум қилинди 0

22 авг 09:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Сакен Полатовни табриклаймиз!

Бугун Миллий Олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, Осиё бокс конфедерацияси вице-президенти, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Сакен Джетибаевич Полатов 1975 йилда туғилган. У 2002 йилда Тошкент Давлат медицина институтини тугатган. Аммо спортга бўлган қизиқиш тиббиётдан устун келиб, мазкур соҳада фаолият олиб бормоқда. Бугунга келиб, юртимизнинг етук спорт менежерларидан бирига айланди. 2019 йилдан МОҚ вице-президенти ҳамда Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб бормоқда. 2021 йил Осиё бокс конфедерацияси вице-президенти этиб сайланди.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон бокс бўйича дунёнинг етакчи давлатлардан бирига айланишида ушбу мутахассиснинг ҳам хизматлари катта. Шу билан биргаликда Сакен Джетибаевич футбол менежменти соҳасида ҳам улкан тажрибага эга. Жумладан, пойтахтнинг “Локомотив” футбол клуби бошқарувида 3 марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритиб, яна 3 бор Ўзбекистон кубогида зафар қучган. Мазкур натижаларини инобатга олган ҳолда МОҚ жорий мавсумда ушбу мутахассисга Қўмита қошида ташкил этилган “Олимпик” клуби бошқарувини ишониб топширди.

Сакен Полатов 2021 йилда юртимизда спорт тараққиёти, соғлом турмуш тарзи тарғиботи ва ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги улкан хизматлари учун давлатимиз раҳбари томонидан "Дўстлик" ордени билан тақдирланган.

Сайтимиз ўқувчилари ва ижодкорлари номидан Сакен Джетибаевични таваллуд айёми билан табриклаб, у кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг