UZ

Сўнгги янгиликлар

07:01Бугун Абдусатторов Total Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0

28 мар 14:05
Янгиликлар

Футбол

Саломон Рондон: "АПЛдаги хет-триким унутилмас, лекин Ўзбекистонга қарши ўйинда буни такрорлаш қийин"

FIFA Series доирасида Тринидад ва Тобагога қарши ўйинда дубль қайд этган Венесуэла ҳужумчиси Саломон Рондон Championat.asia сайтига интервью берди.

– Ғалаба билан табриклайман, ўйин ҳақида фикрингиз...

– Мазкур учрашув биз учун муҳим аҳамиятга эга. Охирги саралаш босқичида нима бўлганини биламиз. Биз мусобақани тарк этгандик. Шу боис энди диққатимизни жамлаб, кейингисига тайёр бўлишимиз керак. Ушбу турнир ўйин сифатимизни яхшилашимиз учун имкониятдир. Ҳар бир учрашув ўртасида ишлаш учун вақтимиз кам, лекин биз учун ғалаба қозониш муҳим, шунинг учун ишлашда давом этишимиз керак.

– Сиз 2023 йил Ўзбекистонга қарши сардор сифатида жамоангизни майдонга бошлаб тушгансиз. Кейинги ўйиндан нималар кутяпсиз?

– Қийин ўйин бўлади. Албатта, Ўзбекистон жаҳон чемпионатида яхши иштирок этишни мақсад қилган ва улар ўз уйида ғалаба қозонишни хоҳлайди. Бу улар учун муҳим. Биз эса ўз ишимизни қилишда давом этишимиз керак. Худди бугунгидек ўйин кўсатишга, голлар уришга, ишончли ҳаракат қилишга ва шунчаки ўйинга тайёр бўлишга ҳаракат қиламиз.

photo_2026-03-28_11-12-11.jpg

– Бугун дубль қайд этдингиз. Сиз Англия Премьер-лигасида эса 13 дақиқада бош билан учта гол уриб, тарихга киргансиз. Тошкентдаги мухлисларга ҳам шундай мўъжиза кўрсата оласизми?

– Ўша ўйин шунчаки ажойиб эди. Мен учун гўзал бир лаҳза эди. Бош билан хет-трик қайд этиш қийин, лекин ушбу лаҳза фаолиятим учун унутилмас хотира бўлиб қолган. Ҳозирги пайтда эса шунчаки ишлашда ва шу руҳда давом этиш керак.

– Сиз Венесуэла тарихидаги энг яхши тўпурарсиз. Ушбу FIFA Series турнирида ёш жамоадошларингизга қандай маслаҳатлар беряпсиз?

– Шунчаки мен қилаётган ишни давом эттиришсин. Голлар уришда, жамоага ёрдам беришда давом этишлари керак. Биз учун, аввал айтганимдек, ҳар бир ўйин муҳим. Масъулиятни зиммамизга олиб, бугунгидек жиддий ўйнашимиз ва кейинги ўйинда рақиб жарима майдончасида хавфли вазиятлар яратишимиз керак.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг