UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20ПСЖ оғир жароҳат олганига қарамай, Кварацхелия билан шартномани 2032 йилгача узайтирмоқчи 0 19:33Хирн: "Дана Уайт ва UFC Фьюри — Жошуа жангини ташкил қилмайди" 0 18:44Сехудо Стерлингни Пётр Яндан устун қўймоқда 0 17:53Волкановски Жастин Гэтжига камаридан воз кечишни таклиф қилди 0 17:02Каррик: "Мен айбни тўлиқ ўз зиммамга оламан" 0 16:16Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси уч спортчини четлатиш масаласини кўриб чиқмоқда 0 15:20Теремоанани Жалолов билан эҳтимолий жангдан огоҳлантиришди 0 14:43Дю Плесси жамоаси Анкалаев билан жанг таклифини рад этган 0 13:56МЮ сардори кечаги мағлубиятдан сўнг мураббийлар штабини кескин танқид қилди 0 13:44Ислам Махачев Ўзбекистонга келади 0 13:13Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш юз берди. Разамбек Қозоғистонга бормайди! 0 12:21Шоҳжаҳон Эргашев чақирувларга жавоб қайтарди 0 11:34Мовсар Евлоев: "Аввал чемпионлик камарини қўлга киритаман, кейин эса тажриба ўтказамиз" 0 10:24"Жуда яхши рақиблар". Карпин — Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши ўйинлари ҳақида 0 09:40Ҳозирда шахмат тарихидаги энг ёш гроссмейстер ким? 0

02 апр 07:08
Янгиликлар

Енгил атлетика

Самарқандда нуронийлар ўртасида мусобақа ўтказилди ФОТО

Самарқанд шаҳридаги Афросиёб спорт мажмуасида нуронийлар ўртасида Наврўз байрамига бағишланган соғломлаштирувчи спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Самарқанд вилоят спорт фахрийлари Кенгаши ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги, жисмоний тарбия спорт бошқармаси, “Нуроний”, “Маҳалла”, “Соғлом авлод” жамғармаларининг ҳомийлигида ўтказилган мусобақада туман (шаҳар)лардан 100 нафарга яқин нуроний отахон ва онахонлар иштирок этишди.

Мусобақада югуриш ва баскетбол тўпини саватга ташлаш бўйича нуроний онахонлардан 56-60 ёшлилари ўртасида Дилорам Эшманова (Булунғур тумани), 61-65 ёшлилар ўртасида Ноила Соҳибова(Булунғур тумани) ва 66-70 ёшлилари ўртасида Муҳайё Раҳматова (Жомбой тумани), спортнинг шахмат тури бўйича нуроний онахонлар ўртасида Муҳаррам Эшпўлатова (Ургут тумани)лар ғолиб бўлишди.

Нуроний отахонлардан эса 61-65 ёшлилар ўртасида Бахтиёр Ҳасанов (Булунғур тумани), 66-70 ёшлилар ўртасида Салом Камолов (Иштихон тумани), 76-80 ёшлилар ўртасида Убайдулла Қосимов (Самарқанд шаҳри) ва 86-90 ёшлилар ўртасида Темурбобо Мансуров(Самарқанд шаҳри), спортнинг шахмат тури бўйича нуроний отахонлар ўртасида Иброҳим Раҳимов (Ургут тумани) лар ғолиб бўлиб “Соғ-танда соғлом-ақл” грантининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Тадбир сўнгида мусобақа иштирокчилар учун байрам дастурхони ёзилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг