UZ

Сўнгги янгиликлар

16:47Ўзбекистон делегацияси Санья-2026 Осиё соҳил ўйинларида олтин медалга эга чиқди + ФОТО 0 16:26ПСЖ ярим ҳимоячисининг агенти футболчини "Реал"га сотишни сўрамоқда 0 16:05"Мен кейинги даъвогарман". Царукян ўзининг чемпионлик амбициялари ҳақида гапирди 0 15:44Ўзбекистон терма жамоаси 2027 йилги ЖЧ даврида ҳам россиялик хоккейчилар хизматидан фойдаланади 0 15:23Коста — Чимаев ҳақида: "Ярим оғир вазндаги жангимиз у учун жуда ёмон тугайди" 0 15:02Серхио Рамоснинг Ламин Ямаль жароҳати ҳақидаги қатъий баёноти 0 14:41"Бошқа ҳеч ким қизиқтирмайди". Райан Гарсия қайси жангни исташини айтди 0 14:20"Кейин UFC камари учун бораман". Царукян Топуриядан ташқари ким билан жанг қилишга тайёрлигини айтди 0 13:59"Жуда яқин орада". Усик боксдаги фаолиятини қачон якунлашини айтди 0 13:38"Арсенал" АПЛ рекордини ўрнатди 0 13:17Арина Соболенко Мадрид турниридаги юришини давом эттирмоқда 0 12:56"Асосий мақсад — Ислам Махачев билан реванш" - Жек Делла Маддалена 0 12:35Царукян нима учун Евлоевдан кўра Волкановски билан жангни исташини тушунтирди 0 12:14ФИФА яна бир қарор устида ишламоқда 0 11:53UFC Fight Night 274 бонуслари кимларга насиб этди? 0

19 фев 17:21
Янгиликлар

Самбо

Самбо бўйича Ўзбекистон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди + ФОТО

Теглар :  Самбо
Хабар бериб ўтганимиздек, бугун пойтахтимизда самбо бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Бугун "Универсал" спорт саройида мусобақанинг тантанали очилиш маросими ҳам ташкил этилди. 

Тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов, бош котиб Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, Осиё самбо уюшмаси раиси Аламжон Муллаев ва ва бошқалар иштирок этишди. 


Тадбирда сўзга чиқар экан, Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов юртимизда спортга қаратилаётган эътибор, самбонинг ривожланиб бораётгани, ушбу мусобақа янгидан-янги номларни кашф этиши ҳақида гапирди. 


МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов эса барча иштирокчиларга омад тилади. 

"Бугун катта спорт байрами. Сизларни кўриб ҳавасимиз келмоқда. Спорт анъаналари давом этаётгани бизни хурсанд қилмоқда. Самбо жасур йигит-қизларимизнинг спорти ҳисобланади. Ушбу спорт тури катта мактаб, катта тарихга эга ҳисобланади. Мусобақада иштирок этувчи барчага омад тилайман", - деди Рустам Шоабдураҳмонов. 

Иштирокчиларнинг тантанали парадидан кейин эстрада хонандаларининг чиқиши, йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади. 

Тадбирнинг бадиий қисмидан сўнг Ўзбекистон чемпионатининг биринчи кунги финал беллашувлари бошланди. 

Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг