29 июн 11:46
Янгиликлар
Самбо
Самбо. Осиё-Океания чемпионатини медаллар шодаси билан якунладик
25-28 июнь кунлари Филиппин пойтахти Манила шаҳрида самбо бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Осиё-Океания чемпионати ўтказилди.
Мусобақада минтақанинг энг сара самбочилари совринли ўринлар учун кураш олиб боришди.
Баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси самбочилари ҳам иштирок этишди.
Мусобақа якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси натижалари қуйидагича бўлди:
Катталар: 6 та олтин, 1 та кумуш
Ёшлар: 1 та олтин, 3 та кумуш, 6 та бронза
Ўсмирлар: 4 та олтин, 2 та кумуш, 5 та бронза.
Ҳавола :
Манба : t.me/uzbekistan_sambo
Фикрлар