UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Жалолов билан жанг қилиши мумкинлиги айтилган Мурат Гассиев Тайсон Фьюрига қарши рингга чиқиши мумкин 0 12:07"Биз айнан шу зарбани ишлагандик" - Сонг Ядонг нокаут ҳақида 0 11:40"Барселона" ҳимоячиси € 8,5 млн эвазига "Реал Сосьедад"га ўтди 0 11:13Двалишвили Нурмагомедовнинг мағлубиятига битта эмоджи билан муносабат билдирди 0 10:49Ҳумоюн билан жанг қилиши кутилган Мадраҳимов Тошкентга октагонга чиқади + ПОСТЕР 0 10:22Ислам Махачев Нурмагомедовнинг UFC`даги иккинчи мағлубияти ҳақида гапирди 0 09:57Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита қизиқарли учрашув бор 0 09:23Lausanne Grand Slam 2026. Бугун оғир вазнли дзюдочиларимизга мухлислик қиламиз. Улар орасида Тўрабоев ҳам бор! 0 08:55Умар Нурмагомедов кечаги кутилмаган нокаутига илк бор изоҳ берди 0 08:26Жасурбек "Тайсон" Жўраев бир ҳафтадан кейин Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 07:54"Интер Майами" "Монреаль"ни тор-мор этди. Мессидан покер 0 07:31Оғир вазн келажаги сифатида эътироф этилган Мозес Итаумани чуқур нокаутга учратишди 0 22:32Lausanne Grand Slam 2026. Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи кунни ҳам медаль билан якунлади 0 21:11Шоҳсанам Шерзодова ва Нилуфар Зокирова жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори 0 20:44Робиньонинг 18 ёшли ўғли "Женоа"га ўтмоқда 0

29 июл 11:36
Янгиликлар

Кураш, Самбо

Самбо ва кураш бўйича Жаҳон чемпиони Акобир Қурбоновни табриклаймиз!

Бугун миллий кураш ҳамда самбо бўйича жаҳон чемпиони, Қурбоновлар сулоласи вакили Акобир Қурбонов ўз таваллуд айёмини нишонлаяпти.

Акобир Қурбонов 1975 йилнинг 29 июлида Буxорода туғилган. Самбо бўйича тўрт карра Осиё чемпиони, жаҳон Универсиадаси ғолиби, жаҳон Кубоги соҳиби, жаҳон чемпиони. Миллий кураш бўйича жаҳон чемпиони. “Ўзбекистон ифтиxори" фаxрий унвони ҳамда "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони билан тақдирланган. 

Самбо бўйича икки карра жаҳон чемпиони Собир Қурбонов ўғли Акобирда ёшлигидан кураш ва самбога қизиқиш уйғотди. Ёш Акобирнинг 1995 йилдан спортдаги юлдузли онларни бошдланди. Чунки у ёшлар ўртасида Осиё чемпиони (Бишкек), Нови-Содда жаҳон Универсиадаси ғолиби ҳамда Софияда жаҳон чемпиони бўлди. 

Айниқса, унинг Софиядаги иштироки диққатга сазовор бўлди. У жароҳат олганига қарамай, чидам билан оxиригача курашди ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. 1997 йил Акобир Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида катталар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллади. Россиянинг Кстова шаҳрида эса жаҳон кубогини қўлга киритди. 1998 йили Тошкентда, 1999 йили Сингапурда ўтган Осиё чемпионатларида унга бас келадиган рақиб топилмади. 

Кураш турлари моҳиятан бир-бирига яқин. Шу боис Акобир самбодан ташқари, дзюдо ва миллий кураш бўйича ҳам мамлакат чемпионатларида ғалаба қозонган. Айниқса, унинг миллий кураш бўйича Тошкентда ўтказилган биринчи жаҳон чемпионатидаги ғалабаси мамлакатимиз спорт тариxига зарҳал ҳарфлар билан ёзилган. Ўшанда буxоролик полвон бири-биридан чиройли усуллар қўллаб, рақибларини мағлуб этган, xорижлик мутаxассислар қалбида миллий курашимизга нисбатан катта қизиқиш уйғотганди. 

Фурсатдан фойдаланиб, Акобир Қурбоновни бугунги таваллуд айёми билан муборакбод этамиз.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг