UZ

Сўнгги янгиликлар

01:04Mangu 5: Фурқатбек Ёқубов иштирокидаги чемпионлик жанги муддатидан аввал ниҳоясига етди 0 00:40Муҳиддин Мамажонов Тошкентда Магомед Салиевга қарши жанг қилди 0 22:28Бобур Тагиев "Mangu 5" турнирида ғалаба қозонди 0 22:02Амирхон Алихўжаев "Mangu 5" турнирида ғалабага эришди 0 21:11Кураш, бокс ва бошқа спортлар. Осиё ўйинларининг саккизинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Эркаклар терма жамоамиз Арманистонни, аёллар Перуни мағлуб этди 0 19:52Осиё ўйинларининг еттинчи кундан кейин медаллар жамғариш рейтингида ўрнимиз қандай? 0 19:30"Манчестер Сити"нинг Премьер-лига қоидаларини бузгани ҳақидаги айбловлар: Улар нимадан иборат? Қандай жазо қўлланиши мумкин? Кейин нима бўлади? 0 18:51Эртага 5 нафар боксчимиз Осиё ўйинлари чорак финалида жанг қилади 0 18:30Осиё ўйинларининг еттинчи кунини 3 та медаль билан якунладик 0 17:15Ўзбекистон делегацияси расмийлари ХОҚ Президенти билан учрашишди 0 16:16Мбаппе Платинининг рекордини такрорлади 0 15:25Тимур Турлов - FIDE президенти этиб сайланди! 0 13:11"Mangu 5" турнири олдидан ўтказилган face-to-face маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:20Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси тугашига иккита тур қолди. Бугун кимлар рақиб бўлади? 0

04 ноя 06:32
Янгиликлар

Самбо

Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатига жўнаб кетишди

Теглар :  СамбоСербия
Сербия давлатининг Нови-Сад шаҳрида Самбо бўйича катталар, ёшлар, ўсмирлар ва жангавор самбо бўйича жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2020 йил 27 октябрдаги буйруғига асосан самбо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари мазкур нуфузли дунё биринчилигида иштирок этиш учун жўнаб кетишди.

Чемпионатда юртимиз шарафини жами 24 нафар спортчиларимиз ҳимоя қилишади. Шунингдек делегация таркибидан 2 нафар мураббий ва 1 нафар делегация раҳбари ўрин олган.

Қайд этиб ўтиш лозимки, Халқаро самбо федерацияси февраль ойидан бошлаб жорий йилги тақвим режадан ўрин олган барча мусобақаларни бекор қилган эди.

Оғир эпидемиологик вазият ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари туфайли Нови-Саддаги СПEНС арена мезбонлигидаги мусобақалар томошабинларсиз ўтказиладиган бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг