UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

10 мар 16:36
Янгиликлар

Бокс/ММА

Санжар Раҳмоновнинг навбатдаги жанги қачон бўлиб ўтади?

Шу кунларда профессионал боксчимиз Санжар Раҳмонов юртимизда бўлиб турибди.

Уч йилдан бери фаолиятини АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида давом эттираётган чарм қўлқоп устамиз таътилни мароқли ўтказиш мақсадида ўзи туғилиб ўсган Андижонга қайтганди. Айни пайтда у Тошкентда машғулотларини олиб боряпти.

Бугун сайтимиз меҳмони бўлган Раҳмонов кўплаб саволлар қатори ўзининг навбатдаги жангини қачон ўтказишига ҳам ойдинлик киритди. Режа бўйича жанг май ойида Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади. Ҳозирда унинг менежерлари номзод рақиб боксчиларининг жамоаси билан музокара олиб боришяпти. 

“Тошкентга қайтишимдан олдин Флойд Мейвезер билан бир эмас, уч маротаба учрашдим. Суҳбатимизнинг асосий мавзуси айнан менинг навбатдаги жангим масаласи бўлди. У мендан чемпионлик камари учун жангга тайёрмисан деб сўради. Мен унга яна 2-3та жангдан сўнг деб жавоб бердим”, - деди енгилмас боксчимиз Раҳмонов.

Маълумот учун, афсонавий Флойд Мейвезер клуби номидан жангларда иштирок этиб келаётган Санжар Раҳмонов профессионал боксдаги фаолияти давомида 11та жанг ўтказган бўлиб, шуларнинг 10тасида ғалаба қозонган. Битта жангда эса дуранг натижа қайд этилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг