UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10Том Аспиналлни UFC'дан ҳайдаш таклиф қилинди 0 18:45Ямал "Реал" ҳақида айтган гапларидан афсусда эмас 0 18:18Жаҳонгир Зокиров: "Zuffa Boxing"даги асосий рақиблар Иван Дичко ва Энди Круз!" 0 17:50Мария Тимофееванинг Уимблдон иккинчи даврасидаги рақиби маълум бўлди 0 17:23Исроил Мадримов Жарон Эннисни жангга чорлади 0 16:52"Пахтакор" польшалик ҳужумчи билан хайрлашди 0 16:17Фазлиддин Ғоибназаров фаолиятини якунладими? Боксчининг ўзи бунга жавоб берди 0 15:49Нурсултон Рўзибоев футболчиларимизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштирокига муносабат билдирди 0 15:08Mangu 4 турнирининг санаси ниҳоят эълон қилинди 0 14:25ЖЧ-2026`ни тарк этган яна бир мураббий ишдан кетди 0 13:49Раҳимова Уимблдон жуфтлик мусобақасида ҳам иштирок этади. Рақиб маълум! 0 13:14Янгиланган The Ring рейтингида Исроил Мадримов нечанчи ўринда қайд этилди? 0 12:36Хейнига мажбурий даъвогар билан музокара учун 20 кун муҳлат берилди 0 11:53Франция терма жамоаси ЖЧ тарихида рекорд ўрнатди 0 11:22Йен Мачадо Гэрри Махачевни нечанчи раундда "финиш" қилишини айтди 0

05 ноя 10:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

Санжар Турсунов: Мен Олимпиадага йўлланма олдим... гап-сўзларга эса аҳамият бермайман!

Пойтахтимизда бокс бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда.

Кеча кечки дастурдан ўрин олган -91 кг вазн тоифасидаги чорак финал жанглари бўлиб ўтди. А рингда Амиршоҳ Самадов Токио Олимпиадаси йўлланмаси соҳиби Санжар Турсуновга қарши рингга чиқди. Қийин кечган жанг сўнгида Турсуновнинг қўли баланд кўтарилди. Ғалабадан кейин Санжар Турсуновдан кичик интервью олишга муваффақ бўлдик.

- Юзага келган пандемик вазият туфайли барча каби сиз ҳам анча муддат жанг ўтказмадингиз...

- Карантин бўлса-да, машғулотлар тўхтаб қолгани йўқ. Лекин машғулот бошқа, мусобақа бошқа. Сиз айтгандек, 7-8 ойдан буён катта рингда жанг қилмадим. Мусобақаларда иштирок этмай тайёргарлик кўриб юраверсак, даражамиз ҳам пасайиб бораверади.

- Белгиланган оғирликни бажариш учун неча килограмм вазн ташладингиз?

- Аввалига 106 кг эдим. Кейин 14-15 кун оралиғида -91 килога тушдим.

- Ўтган йили ярим финалда Жамшиджон Абдуллаевга имкониятни бой бериб қўйган эдингиз...

- Тўғри, ўшанда жаҳон биринчилигидан келгандим. Яна 10-15 кундан сўнг жанг қилишим керак эди. Очиғини айтаман, мамлакат чемпионатига тайёргарлик кўрмадим, вақт ҳам бўлмади. Машғулот ҳам ўтказмадим, фақат ухладим. Шунинг учун мусобақани эрта тарк этганман. Бу сафар Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади.

- Бокс мухлислари сизни вазнингизда биринчи рақамли боксчи номига муносиб эмас деб жуда кўп танқид қилишади. Бунга қандай муносабатдасиз?

Одамлар ҳамма нарсани гапираверди. Мен халқаро турнирларда натижа қилаяпман. Мен Олимпиадага лицензия олдим, бўлди тамом. Тўғрисини айтсам, гап-сўзларга аҳамият бермайман. 

- Агар Олимпия ўйинларида натижа қилолмасангиз, терма жамоага қайтмайдиган бўлиб профессионал боксга ўтиб кетасизми?

- Тўлиқ проф боксга ўтаман, албатта. Лекин Худо хоҳласа Олимпиадада медаль оламан.

Сарвиноз Раҳмонқулова суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
06 ноя 20:37:23
Furqat
Iltimoooos Sanjar xavaskordan yo‘qooool
   
06 ноя 09:35:10
Ziyovuddin
Odamlar ham senga etibor berishmaydi
   
06 ноя 09:32:39
Ziyovuddin
Jamshid Abdullaev Sanjardan ko'ra yaxshiroq natija ko'rsatgan bo'lardi .
   
05 ноя 11:13:10
CHELSEA2211
Ötgan yili Jamshid Abdullayev borish kerak edi...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг