08 мар 17:25
Янгиликлар
Бокс/ММА
Санжар Турсунов Токио Олимпиадаси лицензияси учун жанг қилди
Иорданияда Осиё/Океания минтақаси боксчилари учун лицензион мусобақа ўзининг энг қизғин палласига етиб келди.
Бироз аввал мусобақада -91 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Санжар Турсунов эронлик Туфан Шарифига қарши жанг қилди ва ғалаба қозонди. Шу тариқа, Санжар терма жамоамиз учун Токио олимпия ўйинларига иккинчи лицензияни тақдим этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бобоусмон Батуров Токио Олимпиадаси лицензиясини қўлга киритганди. Бугун кун давомида яна уч нафар боксчимиз - Мафтуна Мелиева, Фанат Қаҳрамонов ва Баҳодир Жалолов мусобақа чорак финалида рингга кўтарилади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар