10 мар 17:16
Янгиликлар
Бокс/ММА
Санжар Турсунов Янги Зеландия боксчисига қарши жанг ўтказди
Иорданияда Осиё/Океания боксчилари учун лицензион мусобақа давом этмоқда.
Ҳозиргина -91 кг вазнда тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Санжар Турсунов иштирокидаги ярим финал жангини якунланди. Унда Турсунов қуръада иккинчи тартиб рақам остида сараланган Янги зеландиялик Давид Никага қарши рингга кўтарилди.
Икки қитъа боксчилари ўртасида ўтказилган шиддатли ва қизиқарли жангда Турсунов бўйдор рақибига имкониятни бой бериб қўйди. Ярим финалга чиқиш орқали Олимпиада чиптасини қўлга киритган Турсунов бронза медали билан кифояланди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар
Просто ШАРМАНДАЛАР !
Хар доимгидек жавобгарликка хеч ким буйнига олмайди.Сурайдиган одам булмагандан кейин ахвол шундай.