UZ

Сўнгги янгиликлар

15:16Махачев ва Гэрри иштирокидаги UFC 330 турнирига яна тўртта жанг қўшилди 0 14:47Тўртинчи ракеткани мағлуб этган Султонов 1/2 финалга чиқди 0 14:16МЮ "Реал" ярим ҳимоячисини энг кўп маош олувчи футболчига айлантиришга тайёр 0 13:44Номдор рақибларини мағлуб этган Шаҳрам Аҳадов Qingdao Grand Prix 2026 турнири финалида! 0 13:13"Ҳали "сўнгги рақсим" бўлади". Александр Усик барча камарларини вакант қолдирди 0 12:39Байрам муборак, азиз ҳамкасблар! 0 11:58Бугун Нурсултон Рўзибоев UFC Baku турнирида жанг қилади (жанг вақти + трансляция) 0 10:177 та тўп фарқи? Учинчи ўриндагиларнинг ҳолати қандай? 0 19:58Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг иккинчи кунида ёшларимиздан 10 та медаль 0 17:59Таэквондо терма жамоамиз "Kazakhstan Open" халқаро турнирини кучли учликда якунлади 0 17:24Радулович "Пахтакор"да иш бошлади 0 16:56Уимблдон турнирининг асосий тўр баҳсларига қуръа ташланди 0 16:30Нурсултон Рўзибоев UFC'да навбатдаги синов олдида: Андрей Пуляевга қарши жанг нимаси билан аҳамиятли? (мутолаа учун) 0 15:58Моунтинбайкчиларимиз Бўстонлиқдаги Осиё чемпионатида 3 та медални қўлга киритишди 0 15:18Осиё мамлакати ассоциацияси ФИФА аъзолигидан чиқарилди 0

13 май 12:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

Санжар Зокиров: "ONE FC менга уч марта чемпионлик жангини таклиф қилди, лекин..."

Ўзбекистонлик таниқли ММА жангчиси Санжар Зокиров нима учун ONE Championship Лигасида чемпионлик камари учун жанг қилмаётганини айтди.

"ONE FC ташкилоти менга чемпионлик камари учун жанг қилиш имкониятини берди, аммо биз бу таклифни рад этдик. Бунинг иккита асосий сабаби бор эди. Биринчидан, агар чемпионлик камарини қўлга киритсангиз, шартномага кўра, уни уч йил давомида ҳимоя қилишингиз керак бўлади. Бу эса бошқа режаларимизга тўсқинлик қилиши мумкин эди. Қолаверса, таклиф қилинган гонорар ҳам биз кутганимиздек эмасди. Иккинчидан, Ўзбекистондаги ММА мухлислари, асосан UFC'га қизиқишади. Бошқа ташкилотлардаги чемпионликлар халқимиз учун у қадар қизиқ эмасдек, худди эътибордан четда қолгандек туюлади. Шунинг учун ҳам менинг асосий мақсадим ва қизиқишим — UFC. ONE FC менга учинчи марта чемпионлик жанги таклифи билан чиқди. Охирги марта 150 000 АҚШ доллари миқдорида гонорар таклиф қилишганида, бироз ўйланиб ҳам қолдим. Чунки бу яхшигина маблағ эди. Бироқ, мақсадим сари интилишни афзал кўрдим. Ин Ша Аллоҳ, агар мақсадимизга эришсак, бу пуллар ҳали олдинда, деб ўйлайман", дейди Санжар Зокиров.

Маълумот учун, ҳамюртимиз ҳозиргача 14 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг