UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

29 дек 11:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

Сарҳисоб: 2025 йилги UFC статистикаси ва рекордлари

2025 йилда UFC бешта қитъанинг 12 мамлакатида (Шимолий Америка, Европа, Жанубий Америка, Осиё ва Австралияда) жами 42 та турнир ўтказди.

Ушбу турнирлар доирасида жами 520 та жанг бўлиб ўтди ва уларнинг умумий давомийлиги 93 соату 43 дақиқа 36 сонияни ташкил этди.

Йилнинг энг узоқ давом этган тадбири (ва тарихдаги энг узоқ 12 та жангдан иборат турнир) Бокудаги UFC Fight Night шоуси бўлиб, унда жангларнинг соф вақти 2 соату 53 дақиқа 52 сонияни ташкил этди.

Энг қисқа муддат Лас-Вегасда бўлиб ўтган UFC on ESPN 68 (Гамрот - Клайн оқшоми) турнири бўлиб, барча жанглар 1 соату 36 дақиқа 45 сония соф вақт давом этган.

UFC 322 (Делла Маддалена - Махачев оқшоми) турнири томошабинлар ташрифи ва чипталар тушуми бўйича йил рекордини ўрнатди: 20 664 томошабин ва 13 миллион 624 минг 189 доллар.

Энг кўп нокаут (9) UFC Fight Night 258 (Имавов - Борральо оқшоми) мусобақасида қайд этилди. Бу нафақат 2025 йилдаги, балки замонавий UFC тарихидаги рекорддир.

UFC Fight Night 263 (Гарсия - Онама оқшоми) турнирида энг кўп ғалаба (6) қайд этилди.

Энг кўп жанг Бокудаги UFC турнирида ҳакамлар қарорига қадар етиб борган (10 та жанг ғолиби очколар ҳисобига кўра аниқланган).

UFC Fight Night 254 (Веттори - Долидзе 2 оқшоми) турнирида аёллар ўртасидаги жангларда биринчи раундда кетма-кет икки ғалаба қайд этилди. Шунингдек, ушбу турнирда 2010 йилдан бери биринчи марта кимура усулидаги икки ғалаба қайд этилди.

UFC 319 (Дю Плесси - Чимаев оқшоми) турнирида UFC тарихида илк бор айланиб урилган тирсак зарбалари билан иккита нокаут қайд этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг