19 фев 11:50
Янгиликлар
Бокс/ММА

Сауль Алварес Геннадий Головкин билан учинчи жангга розилик берди
Ўрта вазнда WBA Super камари соҳиби Сауль Альварес IBF ва IBO йўналишлари чемпиони Геннадий Головкин билан учинчи маротаба жанг қилмоқчи.
Канело ушбу жанг суперўрта вазн тоифасида бўлишини истамоқда. Ушбу жангни ташкил этишга DAZN стриминг платформаси ҳам қизиқиш билдирмоқда. DAZN ҳар икки боксчи иштирокидаги жангларни трансляция қилиб келади. Баҳс сентябрь ойида ташкил этилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Головкин ва Альварес бунгача икки маротаба рингда тўқнаш келган. Биринчи жангда дуранг қайд этилган бўлса, иккинчи жангда ҳакамлар Сауль Альвареснинг ғалабасини қайд этишган.
Ҳавола :
Манба : twitter.com/MikeCoppinger
Ўхшаш янгиликлар
16:11
"Уни нокаутга учратиш учун барча ишни қиламан". Сауль Альварес — Кроуфордга қарши жанг ҳақида 0
Фикрлар
Бектемир Худо хохласа буни нокаут килади хали