UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

18 мар 12:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Сауль Альварес жанг қиладиган турнирнинг тўлиқ карди тасдиқланди

3 май куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида Riyadh Season промоушени томонидан навбатдаги катта проф бокс оқшоми ўтказилади.

Ташкилотчилар ушбу турнирнинг тўлиқ кардини тасдиқлашди. Асосий жанг тўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони Сауль Альварес (62-2-2, 39 KO) иштирокида бўлиб ўтади. Мексикалик афсона иккинчи ўрта вазн (76,2 кг) тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлиги учун кубалик Уильям Скалл (23-0, 9 KO)га қарши рингга кўтарилади. Сауль "Канело" Riyadh Season билан тўртта жанг учун шартнома имзолаган. 

Оқшомнинг co main-event жангида мексикалик яна бир таниқли боксчи Хайме Мунгиа франциялик Бруно Сурасга қарши реванш жангини ўтказади. Мунгиа ўтган йилнинг декабрь ойида ўзи туғилиб ўсган Тихуана шаҳрида ўтган илк жангда Сурасга кутилмаганда ютқазиб қўйганди. Француз боксчиси номдор рақибини ҳамюртлари кўз ўнгида олтинчи раундда нокаутга учратган эди. 

Яна бир қизиқарли жанг супероғир вазнда Мартин Баколе ва Эфе Аджагба ўртасида кечади. Февраль ойида Баколе жароҳат сабаб сафдан чиққан Дэниэль Дюбуанинг ўрнига Жозеф Паркерга қарши жанг ўтказишга розилик берганди. Икки кун қолганда жангни қабул қилиб олган Мартин иккинчи раунддаёқ нокаутга учраган эди. 

Биринчи оғир вазнда янги WBC чемпиони Баду Жек канадалик мажбурий даъвогар Райан Розицкидан ўз камарини ҳимоя қилади. Шунингдек, 3 май кунги турнирда мексикалик 23 ёшли Марко Верде профессионал боксдаги дебют жангини ватандоши Мичел Галван Полина (4-5-3, 2 КО)га қарши ўтказади. Марко ўтган йили Париж-2024 Олимпиадасида кумуш медални қўлга киритганди. 

Riyadh Season турнирининг тўлиқ карди:

Сауль Альварес (Мексика) — Уильямс Скалл (Куба)

Хайме Мунгия (Мексика) – Бруно Сурас (Франция)

Мартин Баколе (Конго Демократик Республикаси) – Эфе Аджагба (Нигерия)

Баду Жек (Швеция) – Райан Розицки (Канада)

Брайан Леон (Куба) – Аарон Герреро (Мексика)

Марко Верде (Мексика) – Мишель Полина (Мексика)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг