30 авг 16:25
Янгиликлар
Бокс/ММА
Сауль Альварес Кроуфорд билан жангга тайёрлигини маълум қилди
Иккинчи ўрта вазнда мутлақ чемпион Сауль Альварес бошқа бир мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши жанг қилишга тайёрлигини маълум қилди.
"Кроуфордга қарши жангда мени ғолибга чиқариб қўйишларини истамайман. Мен вазн тоифаларини ўзгартириб тураман, тепага чиқаман, пастга тушаман - барчага қарши жанг қиламан. У катта жангчи. Унинг яхши тезлиги, кучи ва ҳаракати бор. У барча нарсага эга.
Теренс кучли рақиб ва бу жанг ҳақида анчадан бери гапирилади. Уни ўтказиш учун ажойиб пайт.
Бу жанг амалга ошадими ёки йўқми, билмаймиз. Биз айни пайтда бор эътиборни Жермелл Чарлога қаратганмиз, кейин эса жамоа билан маслаҳатлашамиз", - деди Альварес.
Ҳавола :
Манба : Boxing News 24
Фикрлар