UZ

Сўнгги янгиликлар

08:04Хамзат Чимаев UFC чемпионлик камарининг илк ҳимоя жанги қачон бўлишни айтди 0 07:43Мария Тимофеева Люксембург турнири 1/2 финалида ўйнайди 0 07:22U-17 Жаҳон чемпионатида 1/2 финал жуфтликлари маълум бўлди. Осиёдан жамоа қолмади! 0 07:01Шаҳобиддин Зоиров 1 млн долларлик жангда мағлуб бўлган рақибига қарши яна рингга чиқади + (Тўлиқ кард) 0 01:39Ислом бирдамлиги ўйинларининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:37Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида WBC чемпионида допинг аниқланди 0 19:16Ламин Ямалга мукофот топширилди + ФОТО 0 18:55Енгил атлетикачиларимиз Ислом бирдамлиги ўйинларини 14 та медаль билан якунлашди 0 18:43Пара пауэрлифтинг: Бекзод Жамилов Риёд-2025 ўйинларида бронза медалини қўлга киритди! Бу Ислом бирдамлиги ўйинларидаги сўнгги медалимиз бўлди 0 18:34Жаҳон кубогида муваффақиятли иштирок этган боксчиларимиз Тошкентга қайтди (ФОТО) 0 18:13Жаҳон кубоги. Финал чиптаси учун кечаётган ўзбек дербисининг илк партияси якунланди 0 17:52Туркия терма жамоаси Испанияда йирик ўғриликка дуч келди 0 17:31GGG World Boxing президенти лавозимига ягона номзод бўлиб қолди 0 17:10Усик замонавий боксдаги асосий муаммони айтди 0 16:49Пара пауэрлифтингчи Қудратой Тошпўлатова Ислом бирдамлиги ўйинларида кумуш медалга эга чиқди 0

03 апр 18:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Сауль Альварес Мексика боксининг ўзидан кейинги суперюлдузи ким бўлишини айтди

Қизиғи, тўрт вазн тоифасида жаҳон чемпиони Сауль "Канело" Альвареснинг бу борадаги танлови ҳали проф боксда жанг ўтказмаган.

Яқиндагина 23 ёшга тўлган Марко Верде бир ойдан кейин профессионал рингда дебют жангини ўтказади. Сауль Альвареснинг фикрича, айнан Верде ўзи фаолиятини якунлаганидан кейин Мексиканинг энг машҳур боксчисига айланади. 

"Бизда ёш, истиқболи порлоқ боксчилар жуда кўп. Лекин улар орасида Марко Верде ажралиб турибди. Бу менинг шахсий фикрим ва танловим. Бу йигитча Мексика боксининг келажаги. Бунга ишончим комил. Марко қатъий интизом ҳамда улкан салоҳиятга эга. Мен унда ана шу жиҳатларни кўрдим", — деди Канело Fight Hype нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, 23 ёшли Марко Верде 71 кг вазнда Париж-2024 Олимпиадасининг кумуш медали совриндори ҳисобланади. Марко 3 май куни Саудия Арабистонидаги проф бокс оқшомида дебют жангини ўтказади. Ушбу оқшомнинг асосий жанги Сауль Альварес ва Уильям Скулл ўртасида бўлиб ўтади. Верденинг отаси ҳам боксчи бўлган, у 1992 йилги Барселона Олимпиадасида иштирок этган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг