30 ноя 13:18
Янгиликлар
Бокс/ММА
Сауль Альварес учта вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи
Бокс бўйича ўрта вазн чемпиони Сауль Альварес иккинчи ўртавазн чемпиони Рокки Флдрингга қарши жанг қилиб, учта вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи эканлигини айтди.
"Филдинг - кучли жангчи. Унинг қўллари узун, бўйи баланд. Жамоам унга қарши баҳсда кутилмаган сюрпризлардан қочиш учун барча ишни қилади. Тўғри, мен ҳам яхши боксчиман, тажрибам ҳам бор. Аммо, бошқа вазн тоифасидаги жаҳон чемпионига қарши жанг қилаётганимда мен таваккал қилаётган бўламан.
Мен тарихга киришни истайман. Учта вазн тоифасида чемпион бўлган боксчилар қаторида қайд этишсин. Айнан шунинг учун ҳам ушбу жангга рози бўлдим", - деди Альварес.
Эслатиб ўтамиз, Канело 15 декабрь куни Нью-Йоркда британиялик Рокки Филдингга қарши рингга кўтарилади.
Ҳавола :
Манба : BoxingScene
Фикрлар