19 авг 07:34
Янгиликлар
Сауль Альвареснинг рақиби маълум, жанг вакант қолган камар учун кечади
Ўрта, биринчи ўрта, иккинчи ўрта ҳамда ярим оғир вазн тоифаларида чемпионлик камарлари соҳиби бўлган мексикалик боксчи туркиялик Авни Йилдиримга қарши рингга кўтарилади. Боксчилар иккинчи ўрта вазнда вакант, яъни эгасиз қолган WBC чемпионлик камари учун рингга чиқишади.
Ҳозирча жанг санаси ва манзили маълум эмас. Лекин WBC ташкилоти бу жангни рўйхатдан ўтказиб улгурди. Аввалроқ Альвареснинг Билли Жо Сондерс, Каллум Смит ёки Азизбек Абдуғофуровга қарши жанг ўтказиши ҳақида хабарлар берилганди. Аммо, томонлар жанг шартлари юзасидан келиша олишмади.
Маълумот учун, Сауль Альварес ўзининг сўнгги жангини ўтган йилнинг ноябрь ойида россиялик Сергей Ковалёвга қарши ўтказиб, рақибини нокаутга учратган эди. Йилдирим эса Энтони Дирреллга имкониятни бой берганди. Иккинчи ўрта вазндаги WBC камарининг эндиликда собиқ соҳиби Дэвид Бенавидес якшанба куни ўтказилган жангда вазн меъёрини бажара олмагани учун чемпионлик камари вакант дея эълон қилинганди.
Фикрлар