UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Спорт курашлари: Хитойдаги халқаро турнирда 9 та медаль қўлга киритилди 0 18:52Андижон мезбонлигида ўтадиган Mangu Professional League 4 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 18:33"Jar Academy" Perak International Taekwon-Do Championship 2026 турнирида 8 та медаль қўлга киритди, 7 таси олтин! 0 18:09"Пахтакор"нинг ОЧЛдаги бош мураббийи Эмилиано Карас: "Пахтакор" эртага ғалаба олиб келадиган ўйин намойиш этади" 0 17:40Махачев, Нурмагомедов ва ўзимизнинг "қоракўз". Август ойида ўтказиладиган йирик ММА ва бокс оқшомлари рўйхати 0 17:18Мунира Абдуллаева "Познан Челленжер" турнири совриндорига айланди 0 16:36Рамазон Темиров ACBJJ Лигаси билан нечта жанг учун шартнома имзолаганини айтди 0 16:02"Реал" Мессига ҳамдардлик билдирди 0 15:14Оғир атлетика. Тошкентда ўтказилаётган Осиё чемпионатидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:40Grand Chess Tour: Жавоҳир Синдаров иштирокидаги Sinquefield Cup 2026 старт олмоқда! 0 13:29Расман. Акбар Исломбоевнинг LFA 240 турниридаги рақиби эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 12:53“Барселона”да низо: юлдуз футболчи раҳбарият билан муаммоларга дуч келди 0 12:24Фигурали учувчилар Камила Валиева ҳамда Александра Трусовага мусобақаларда иштирок этишга рухсат берилди 0 11:49Хабиб Нурмагомедов ўзининг спортдаги икки қаҳрамонини айтди 0 11:13Шавкат Раҳмонов учун яна бир катта йўқотиш — унинг отаси вафот этди 0

13 мар 19:37
Янгиликлар

Кураш

Сергели туман прокурори соврини учун кураш мусобақаси бўлиб ўтди ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимизнинг Сергели туманидаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида туман прокурори соврини учун турнир зўр уюшқоқлик билан ўтказилди.

Пойтахтимизнинг Сергели туманидаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Сергели тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда болалар, ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида туман прокурори соврини учун турнир ташкил этилди.

Тошкент шаҳар прокурори, Тошкент шаҳар кураш федерацияси раиси Улуғбек Қосимов томонидан тасдиқланган режа асосида ўтган мусобақада пойтахтимизнинг барча туманларидан уч юз нафарга яқин полвон ғолиблик учун беллашди.

Шиддатли ва муросасиз кечган баҳслар якунида ўз вазн тоифаларида Рамзиддин Муҳаммадиев (27 кг), Саидакбар Ҳайитов (33 кг), Баркамол Тошпўлатов (40 кг), Ҳусниддин Бобоқулов (55 кг), Умирзоқ Қурбонмуродов (65 кг), Фаррух Ҳамдамов (65 кг), Жавоҳир Хуррамов (73 кг), Ҳумоюн Қаршиев (73 кг), Умар Бозоров (90 кг), Эркин Қозоқов (+90 кг), Малика Қаҳҳорова (63 кг)ларга тенг келадигани топилмади.

Турнир ғолиб ва совриндорларига диплом, медаль ва қимматбаҳо совғаларни Тошкент шаҳар прокурори ўринбосарлари, Сергели туман секторлар раҳбарлари тантанали равишда топширдилар.

Эътиборлиси, мусобақа доирасида Сергели тумани маҳаллаларидан ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари томонидан уюшмаган ёшлар, ўсмирлар ва болалар турнирга жалб қилиниб, кураш тўгаракларига аъзо қилинди.

Алимурод МАМАДАМИНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг