UZ

Сўнгги янгиликлар

12:59Аёллар кураши бўйича жаҳон чемпионатига қуръа ташланди 0 12:38Жон Жонс UFC "қафаси"га қайтиш имкониятлари ҳақида гапирди 0 12:17"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди 0 11:56Шахматчиларимиз U-16 Бутунжаҳон Ўсмирлар Олимпиадасини кетма-кет учта ғалаба билан бошлашди 0 11:35Ига Свёнтек Cincinnati Open чемпиони! 0 11:14Хонободда Баҳодирлар ўйини бўйича Жаҳон Кубоги бўлиб ўтди 0 10:53"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади 0 10:32Пётр Ян Двалишвили - Сэндхаген жангида захира варианти бўладими? Унинг ўзи жавоб берди 0 10:11Алькарас - финали 23 дақиқа давом этган "Мастерс" турнири чемпиони! 0 09:50Дю Плессининг мураббийи Чимаев билан шошилинч реваншга қарши 0 09:29Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими? 0 09:08Мерганларимиз Осиё чемпионатини кумуш медаль билан бошлашди 0 08:47Эркин курашчимиз Шерзод Поёнов жаҳон чемпионати финалида, Рустамбеков бронза учун курашади 0 08:26Нодирбек Абдусатторов Sinquefield Cup 2025 турниридаги юришини бошлади 0 08:05Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти 0

03 янв 12:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

Сергей Богачук: "Бу жуфтлик ғолиби менинг кейинги рақибим бўлади"

Теглар :  Сергей Богачук
Супер яримўрта вазн тоифасида украиналик боксчи Сергей Богачук (25-2, 24 КО) кейинги режалари ҳақида гапирди.

У якунланган йилнинг 21 декабрь санасида Ар-Риёд (Саудия Арабистони) шаҳрида ўтказилган бокс оқшоми доирасида англиялик Ишмаэль Дэвисни мағлубиятга учратиб, ўз вазнида WBC камари учун мажбурий даъвогар мақомини қўлга киритганди.

"Мен чемпионлик учун жанг қилишни жуда хоҳлардим, энди бу мақсадга ҳар қачонгидан ҳам яқинроқман. Ҳозир кейинги рақибим ва қачон жанг қилишим ҳақидаги маълумотларни кутяпман. Қолганлари иккинчи даражали. Ҳозир бу йўналишда Фундора чемпион. У Спенс билан жанг қилади, балки кейинги жангим шу жуфтлик ғолиби билан бўлар.

Иккинчи вариант эса, Фундора камарни вакант қолдиради, мен эса эгасиз чемпионлик учун бошқа рақиб билан жанг қиламан. Жаҳон чемпионлик камари учун даъвогар эканлигим мен учун мотивацион омил. Бу менинг фаолиятим учун катта қадам", деди Богачук.

Маълумот учун, мазкур вазн тоифасида фаолият юритувчи ўзбекистонлик Исроил Мадримов 22 февраль куни WBC Interim чемпиони Вержил Ортисга қарши рингга кўтарилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг