UZ

Сўнгги янгиликлар

09:54Нурмагомедов: "Ҳеч ким Махачев рекордини янгилай олмайди" 0 09:21ACBJJ 21: Росас Магомедшариповни, "Гладиатор" эса Петросянни тўхтатди, Зубайрада мағлубият! 0 08:49Неймар Бразилия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади 0 08:23Naroditsky Memorial 2026. Жавоҳир Синдаров блиц турнирида ҳам чемпион бўлди! 0 07:52Тошкент вилояти дзюдочилари Ўзбекистон Кубоги соҳиби! 0 18:18Флойд Мейвезер: "50 ёшда ҳам ҳамон жаҳон боксининг юзиман" 0 17:46Клопп — Германия терма жамоасининг янги мураббийи! 0 17:07Амалдаги энг ёш жаҳон чемпиони камар ҳимояси учун рингга кўтарилди 0 16:29"У чемпион ва нима қилишни ўзи ҳал қилади". Кличко Усикнинг чемпионлик камарларидан воз кечиш қарори ҳақида 0 15:58"Махачев билан жанг қилмоқчи эдим". Усман дю Плессига жавоб берди 0 15:23The Athletic ЖЧ-2026`нинг 50 нафар энг яхши футболчиси номини эълон қилди 0 14:47Naroditsky Memorial Rapid 2026. Синдаров ва унинг устози Мадаминов финал босқичида! 0 14:19Улуғбек Рашидов уч карра Осиё чемпиони! 0 13:44Нодиржон Мирзаҳмедов Тошкентдаги бокс оқшомида тезкор ғалабага эришди 0 13:16Илгиз Танташев бугунги ўйиндаги ҳакамлиги учун 1 баҳо олди + ВИДЕО 0

04 янв 10:02
Янгиликлар

Теннис

Сергей Фомин бир ойлик танаффусдан сўнг қайтмоқда

Теглар :  Сергей Фомин
Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Сергей Фомин 2026 йилги мавсумни Таиланд турниридаги иштироки билан бошлайди.

Ҳамюртимиз Нонтхабури Челленжерида кортга чиқади. Унга мусобақанинг асосий тўри илк босқичи доирасида япониялик Рента Токуда рақиблик қилади. Бу учрашув бизнинг вақт билан эртага соат 8:00 да бошланиши режалаштирилган.

Мазкур учрашув теннисчиларнинг ўзаро ўтказадиган тўртинчи қарама-қаршилигига айланади. Аввалги ўйинларнинг барчасида Токуданинг қўли баланд келган.

Таъкидлаш жоиз, айни пайтда 24 ёшли Сергей Фомин ATP рейтингида 341, 27 яшар Токуда эса 325-ўринни банд этиб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг