15 апр 12:51
Янгиликлар
Сехудонинг мураббийи: "Triple-C бу йил C4 га айланади. Сиз гаровга уйингизни қўйишингиз мумкин"
"ММА тарихидаги энг буюк спортчи ўз буюклигини кўрсатиш учун қайтяпти. Генри учинчи камарни ва Алекс Волкановски билан жангни мақсад қилган.
Алекс нима учун тарихдаги энг яхши жангчи билан урушишни хоҳламаётганини билмайман, лекин барибир бу жангни ўтказамиз. Сехудо ниманидир хоҳласа, ўшанга эришади. Triple-C бу йил C4 га айланади. Сиз гаровга уйингизни тикишингиз мумкин.
Асосий мақсадимиз: Алекс Волкановски. Кейин эса вазн ташлаб, энг енгил вазнда чемпионликни қайтариб оламиз.
Ти Жей Диллашоу бу титул учун жиддий кураш олиб борадими? Генри уни 32 секундда нокаут қилди. Бу ҳали ҳам Сехудонинг камари, у камарни расман ютқазмаган. Шундай қилиб, Волкановски билан иш битгандан сўнг, навбат Фанкмастер ва Диллашоуга келади", - деди Альбарассин.
Фикрлар