UZ

Сўнгги янгиликлар

12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 09:23Осиё ўйинларининг иккинчи кунида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан ОНЛАЙН 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 17:30Осиё ўйинларининг илк кунини битта медаль билан якунладик 0 13:30Ўзбекистон Аичи-Нагоя Осиё ўйинларидаги илк медалини қўлга киритди 0 09:57"Бу адолатдан эмас". Рафинья "Олтин тўп" номинантлари рўйхатида йўқлиги ҳақида гапирди 0 09:42Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 5-тур жуфтликлари билан танишинг 0

27 янв 17:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шаҳрам Ғиёсов Эннис – Станионис тўқнашуви ғолиби билан иккита камар учун жанг қилади

WBA йўналишида ярим ўрта вазн тоифасида мажбурий даъвогар бўлган Шаҳрам Ғиёсов WBA чемпиони Эймантас Станионис ва IBF чемпиони Жейрон Эннис ўртасида 12 апрель куни бўлиб ўтадиган бирлаштирувчи жангга розилик берди.

У бу розиликни, кейинчалик ушбу жанг ғолиби ўзи билан рингга чиқиши шарти эвазига берган.

The Ring нашри WBA қарорини шундай келтиради:

«WBA ярим ўрта вазн чемпиони Эймантас Станионисга 12 апрель куни Атлантик-Ситида IBF чемпиони Жейрон Эннисга қарши бирлаштирувчи жанг ўтказиш учун махсус рухсатнома берди. WBA қоидаларига мувофиқ, Станионис жамоаси ушбу жанг бўйича мажбурий даъвогар Шаҳрам Ғиёсовга мурожаат қилди ва у бу жангнинг ўтказилишига розилик берди».

WBA қоидалари ва қарорига кўра, Станионис ва Эннис ўртасидаги жанг ғолиби 120 кун ичида Ғиёсовга қарши жанг ўтказиши шарт.

Шунингдек, The Ring нашрининг хабар беришича, Шаҳрам Ғиёсов ҳам 12 апрель куни Атлантик-Ситида ўтказиладиган ушбу бокс кечасида жанг қилади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг