UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Алекс Перейра Ган билан жанг аслида қачон ўтказилиши кераклигини айтди 0 16:12Моуринью "Реал Мадрид"нинг олти футболчисини трансферга қўяди 0 15:30"Менга Жейк Полни боксдан йўқотиш вазифаси қўйилганди. Вазифани виждонан бажардим" - Жошуа 0 14:58"Гэтжи мени кибрли деб ҳисоблайди, аммо бу қандай тугашини биласизлар" - Топурия 0 14:086 нафар боксчимиз World Boxing рейтингида пешқадам сифатида қайд этилди 0 12:54Саудия Арабистони Жаҳон чемпионати ўйинлари учун бепул чипталар тарқатади 0 11:32Хотамбек Бойназаровга мағлуб бўлган жангчи UFC'га ўтди 0 10:56Нурмагомедов Макгрегорнинг қайтишига ишонмаяпти 0 09:33Дмитрий Бивол фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 08:57Водилда белбоғли кураш бўйича анъанавий турнир ўтказилди 0 08:12ФИФА Жаҳон чемпионати олдидан Абдуқодир Ҳусановга алоҳида эътибор қаратди 0 19:31Сенсация: Соболенко Диана Шнайдерга ютқазиб, «Ролан Гаррос»ни тарк этди 0 18:54"Tashkent Open Judo Kids Cup IV" мусобақаси бошланди 0 18:26Шаҳрам Ғиёсов WBO рейтингидан ҳам чиқарилди 0 17:58Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг энг қиммат футболчиси! 0

07 янв 14:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шаҳрам Ғиёсов Риодаги кумуш медални Токиода олтинга айлантирмоқчи

Бокс бўйича Рио Олимпиадаси финалчиси, жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов ҳам айни пайтда терма жамоамиз билан биргаликда Ангрен шаҳри, Янгиобод базасидаги йиғинда иштирок этмоқда.

Профессионал боксдаги фаолиятини бироз тўхтатиб турган вакилимиз Риодаги кумуш медални Токио Олимпиадасида олтин медалга айлантириш учун астойдил бел боғлаган. Эътиборингизга Шаҳрам Ғиёсовнинг ўз олдига қўйган режаси ва лицензион мусобақага олиб бораётган тайёргарлиги бўйича қисқа суҳбатимизни ҳавола қиламиз: 


– Лицензион мусобақага олиб борилаётган йиғин қандай кечмоқда?
– Ўтиб бораётган йиғинга ҳар бир боксчининг шахсий мураббийлари ҳам жалб этилган. Бу самарадорликни ошириб бериши аниқ. Қолаверса, Марат ака Қурбонов бошчилигидаги мураббийлар штаби машғулотларни диққат билан назорат қилиб бормоқда. Яна ҳам асосийси олдинда бизни спарринг жанглари кутиб турибди. Баъзи вазн тоифаларида якуний таркибни аниқлаб олиш учун йиғиндан сўнг Тошкентда спарринг ўтказилади. Шундан кейин Хитойдаги лицензион мусобақада қатнашувчи якуний таркиб эълон қилинади.


– Хитойга борадиган бўлсангиз, Осиё минтақасида асосий рақибларингиз деб кимларни айта оласиз?
– Вазнимда Қозоғистон, Ҳиндистон ва япониялик боксчилар ҳозирда анча тажриба орттиришган. Аввал улар билан жанг қилиб, ғалаба қозонишга ҳам муваффақ бўлганман. Бироқ фаолиятимнинг охирги 2 йили профессионал боксда бўлиб, ҳаваскор боксдан бироз узоқлашдим. Мана энди яна мураббийларим билан бу йўналишда ҳам астойдил ишлаяпмиз. Насиб бўлса, Риодаги кумуш медални Токиода олтинга айлантирмоқчиман.


– Шундай фикр бор: ҳаваскор бокс профессионалдан кўра қийин. Сиз бунга қандай қарайсиз?
– Тўппа-тўғри. Булар иккиси худди бошқа-бошқа спорт, десаям бўлади. Сабаби ҳаваскор боксда машғулотлар, юкламалар ҳаммаси бошқача. Ҳаваскор боксда жанг 3 раундда якунига етади ва барча эътибор тезликка қаратилади. Профессионал боксда эса учинчи раунддан сўнг темп беришни бошлаймиз. Ичимда Олимпиадада олтин медални қўлга киритиш армони қолиб кетаётган эди. Устозларим шундай ниятимни амалга ошириш учун имкон беришди ва бундан самарали фойдаланган ҳолда халқимизни хурсанд қилишга ваъда бераман.

Маълумот учун, Янгиобод йиғини 14 январь куни ниҳоясига етади ва терма жамоамиз бир неча кун ўтгач Хитойга йўл олади. Ухань шаҳри 2-15 февраль кунлари бокс бўйича Осиё қитъаси учун Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақага мезбонлик қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
07 янв 14:23:12
Bek
Майли олтин медал ўз йўлигаю лекин хаваскор боксга қайтиш, Шахрам учун орқага қўйилган қадам бўлди.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг