UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Анвар Анваров тарихда илк бор ташкил этилган Ultimate Championship турнирида нечанчи бўлди? 0 18:30Аспиналлнинг UFC камаридан воз кечиши ихтиёрий қарорми ёки мажбурий? 0 17:45Осиё ўйинлари: Ўзбекистон 2002 йилдан буён турнир стартида ютқазмаяпти 0 17:17Арман Царукян: "UFC чемпионлик камарини пулга сотиб олиб бўлмайди" 0 16:30Генри Сехудо Топурия учун идеал рақибни айтди 0 15:49Жон Жонс Махачевнинг допинг айбловларига жавоб қайтарди 0 15:05Ўзбекистон МТЖ Сурия билан Тошкентда ўйнайди 0 14:26"Мени чемпионлик жангидан икки-учта жанг ажратиб турибди" - Шара Буллет 0 13:52Шоҳжаҳон Эргашев Данияр Елеусиновни жангга чорлади, Олимпиада чемпиони эса бунга жавоб қайтарди 0 13:22Осиё ўйинларини ғалаба билан бошладик: Филиппин йирик ҳисобда мағлуб этилди 0 13:0046-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон терма жамоаси таркиби расман эълон қилинди 0 12:36L'Équipe "Олтин тўп"-2026 учун бешта асосий фаворитни кўрсатди 0 12:05"Бу менга ваъда қилинган жанг эди". Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик жангини сўрамоқда 0 11:34Salesforce FIDE Жаҳон чемпионати 2026: Сана, формат ва мукофот жамғармаси тасдиқланди 0 11:03Перейра Аспиналлнинг UFC камаридан воз кечиш қароридан сўнг мухлислардан ёрдам сўради 0

31 май 11:00
Янгиликлар

Оғир атлетика

Шаҳрилло Маҳмудов Халқаро оғир атлетика федерацияси Ижроия Қўмитаси аъзолигига сайланди

Теглар :  Оғир атлетика
Айни кунларда Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида Халқаро оғир атлетика федерациясининг ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтмоқда.


25 май куни бошланган мазкур Конференцияда янги Олимпия цикли, яъни 2017-2020 йилларга федерация раҳбариятининг янги таркиби сайланди. Унинг якунларига кўра Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрилло Махмудов Халқаро оғир атлетика федерацияси Ижроия Қўмитаси аъзолигига сайланди. Шу пайтгача Шаҳрилло Шариповичнинг Халқаро федерациядаги лавозими Техник Қўмита аъзолиги эди. 

Шунингдек, Халқаро оғир атлетика федерацияси Президенти этиб, 12 йилдан буён шу лавозимда ишлаб келаётган венгриялик Томаш Аян қайта сайланди. Халқаро оғир атлетика федерацияси Бош котиблиги айни пайтга қадар Осиё оғир атлетика федерацияси Бош котиби лавозимида ишлаб келган ироқлик Муҳаммад Ҳасан Жалудга ишониб топширилди. Сайлов натижаларига кўра, Биринчи вице президент лавозимига таиландлик Интарат Йодбангтой номзоди маъқулланди. 

Овоз бериш йўли билан руминиялик Нику Влад, перулик Хосе Карлос, қозорғистонлик Жанат Туссупбеков ва чехиялик Петр Крол Халқаро федерация вице-президентлигига сайланишди. Навбатдаги сайлов бу Осиё оғир атлетика федерацияси сайлови бўлиб, у жорий йилнинг 20-30 июль кунлари Непалда ўтказиладиган ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати давомида, мамлакат пойтахти Катмандуда ўтказилиши режалаштирилган.  

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси мамлакатимизда оғир атлетика спорт турининг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшиб келаётган мутахассис, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, Халқаро оғир атлетика федерацияси ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Ижроия Қўмиталарининг аъзоси Шаҳрилло Маҳмудовга келгуси фаолиятида ҳам омад ва зафарлар тилаб қолади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг