31 мар 11:38
Янгиликлар
Бокс/ММА
Шаҳзод Музаффаров Осиё чемпионатининг чорак финалига йўл олди
Улан-Батор шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этяпти.
Мусобақанинг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоасидан фақатгина бир нафар боксчи — Шаҳзод Музаффаров рингга кўтарилди.
Иордания вакили Маҳди Алмашалеҳга қарши баҳсда ҳамюртимиз ортиқча қийинчиликсиз 5:0 ҳисобида зафар қучди.
Энди Музаффаров чорак финал босқичида қозоғистонлик икки карра Жаҳон чемпиони Махмуд Сабирхан билан тўқнаш келади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар