UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

09 сен 09:55
Янгиликлар

Теннис

Шарипова “Катта Дубулға” турнирларининг 4 карра ғолибасига қарши кортга чиқди

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова Хитойнинг Дальян шаҳрида ўтказилаётган турнирда иштирок этаётган эди.

“Челленжер” туркумига кирувчи ушбу мусобақанинг соврин жамғармаси 115 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Ҳамюртимиз чорак финал учрашувида россиялик кучли теннисчига қарши кортга чиқди.

Унинг рақибаси “Катта Дубулға” туркумига кирувчи турнирларнинг 4 карра ғолибаси, Олимпиада-2008 вице-чемпиони Вера Звонарева бўлди. Шарипова дунё рейтингида 159, Звонарева эса 623-ўринни эгаллаб турганди.


Лекин икки теннисчи ўртасидаги учрашувда барибир тажриба ўз сўзини айтди. Бир соату 5 дақиқа давом этган баҳсда Звонарева 6:3, 6:2 ҳисобида зафар қучиб, ярим финалга йўл олди. Бу икки теннисчисининг ўзаро илк учрашуви эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг