UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00Азамат Нуфтиллаев камар соҳиби бўлди, "Сатурн"да рақиб ўзгарди ва "Octagon 75" турнирининг барча натижалари 0 21:04Навбаҳор Ҳамидова Олимпиада чемпиони ва уч карра жаҳон чемпионини мағлуб этиб, Жаҳон кубоги ғолибасига айланди 0 18:34Блогер-кикбоксчи Дана Уайтдан Оқ уйдаги UFC турнири учун жанг беришни сўради 0 18:13"Башарасини бежаб қўярдим". Иан Гарри Камару Усман ҳақида 0 17:52"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди (ФОТО) 0 17:31Усик жангига икки ҳафта қолганида онасига мурожаат қилди (ФОТО) 0 17:10Уимблдон. 18 ёшли Мирра Андреева 1/8 финалда 0 16:49Тони Фергюсон қачон жанг ўтказишини айтди 0 16:28Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда! 0 16:07Шахматчи қизларимиз 676 250 доллар мукофот пулига эга Жаҳон кубогида иштирок этишади 0 15:46World Boxing учинчи босқичи якунларига кўра Қозоғистон биздан ўзиб кета оладими? (Жадвал) 0 15:25Спорт вазири ўринбосари бугунги финал олдидан Навбаҳор Ҳамидова билан учрашди 0 15:04"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади 0 14:43Анвар Анваров Франциядаги турнирда шоҳсупага кўтарилди 0 14:22Уимблдон. Ига Свёнтекнинг юриши давом этмоқда 0

28 авг 12:46
Янгиликлар

Париж-2024

Шавкат Мирзиёев: "Токио Олимпиадасидан сўнг жаҳонда кучли ўн бешталикка кирамиз деб ният қилгандик"

Президент Шавкат Мирзиёев Кўксаройда Париж Олимпиадасида қатнашган спортчиларимизни қабул қилди.

"Эсингизда бўлса, биз Токио олимпиадасидан сўнг кейинги сафар албатта жаҳонда кучли ўн бешталикка кирамиз, деб ният қилган эдик.

Лекин фақат ниятнинг ўзи билан чекланмасдан, аввало, бу масалага бўлган қарашимизни ўзгартириб, уч йил давомида қаттиқ ва тинимсиз меҳнат қилдик, спортчиларимиз учун барча шароитларни яратиб, ана шундай юксак марраларни забт этдик", - деди Президент нутқининг давомида.

Тўрт йилда бир марта ўтадиган бундай йирик халқаро мусобақада дунёдаги ҳар бир мамлакатнинг спорт соҳасига бераётган эътибори, миллат ва халқнинг жисмоний ва маънавий салоҳияти яққол намоён бўлади.

Бундай улкан аренада энг кучли ва моҳир атлетлар, зўрларнинг зўри иштирок этади. 

"Шу маънода, сизлар халқимизнинг чинакам қаҳрамонлари, ботир ўғил-қизлари, Ватанимиз ифтихорларисиз. Барчамиз сизлар билан ғурурланамиз!", - деди Президент.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг