UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0

19 авг 22:45
Янгиликлар

Бошқалар

Шавкат Мирзиёев Туркиядаги Ислом бирдамлиги ўйинларида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон делегациясига табрик йўллади

Туркиянинг Кўнё шаҳрида ўтказилган бешинчи Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларига

Қадрли спортчи ва мураббийлар!

Муҳтарам юртдошлар!

Аввало, сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизни Туркия Республикасининг Кўнё шаҳрида ўтказилган бешинчи Ислом бирдамлиги ўйинларида муносиб иштирок этиб, юксак натижаларни қўлга киритганингиз билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Жонажон Ватанимизда миллий мустақиллигимизнинг ўттиз бир йиллик шонли санасига бағишлаб катта тайёргарлик ишлари олиб борилаётган ушбу шукуҳли дамларда сизларнинг кескин курашларда кечган беллашувларда эришган ютуқларингиз эл-юртимиз учун муносиб байрам совғаси бўлди.

Ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган мазкур нуфузли спорт анжуманида юртдошларимиз сизларнинг ҳар бир чиқишингизни оммавий ахборот воситалари ва Интернет орқали катта қизиқиш
ва ҳаяжон билан кузатиб борди. Бутун Ўзбекистон сизларни қўллаб-қувватлаб, Яратгандан омад ва зафарлар тилади.  

Дунёнинг 56 та давлатидан 4200 нафар спортчи иштирок этган ушбу мусобақаларда миллий терма жамоамиз аъзолари улкан маҳорат, ғайрат ва матонатини, ғалабага бўлган юксак интилиш
ва иродасини намоён этиб, 51 та олтин, 42 та кумуш ва 65 та бронза медалини қўлга киритганлари ҳар қандай таҳсинга сазовордир.  

Айниқса, Ўзбекистон вакиллари Эрон, Озарбайжон, Индонезия, Саудия Арабистони, Қозоғистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар, Кувайт каби спорт соҳасида ривожланган давлатларни ортда қолдириб, умумжамоа ҳисобида Туркия Республикасидан кейин фахрли иккинчи ўринни эгаллаганлари мамлакатимиз спортида яна бир ёрқин саҳифа бўлди.

Ўзбек спортининг ифтихори бўлган Руслан Нуриддинов, Акбар Жўраев, Сарварбек Зафаржонов, Турсуной Жабборова оғир атлетика, Ольга Забелинская велоспорт мусобақаларида учтадан олтин медални қўлга киритгани спорт тарихида камдан-кам учрайдиган ноёб ҳодисадир.

Бўлиб ўтган қизғин беллашувларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Улуғбек Рашидов, Адҳамжон Эргашев, Сафина Садуллаева, Диёра Келдиёрова, Шарифа Давронова ва бошқа спортчиларимизнинг истеъдоди, маҳорати ва қобилиятига барча спорт мухлислари яна бир бор тан берди.

Ушбу мусобақаларда Ўзбекистон паралимпиячилари ҳам юксак жасорат ва матонат намуналарини кўрсатганларини алоҳида таъкидлаш лозим. Айниқса, Азизбек Бойназаров, Омадбек Ҳасанов, Султонбек Нуриддинов, Бахтиёр Ортиқов, Расул Атамуратов каби спортчиларимиз ҳақиқий фидойилик фазилатларини намоён этиб, миллий жамоамизнинг муваффақиятига муносиб ҳисса қўшдилар.

Азму шижоатли ўғил-қизларимиз оғир атлетика, дзюдо бўйича тенгсиз, қиличбозлик, таэквондо, спорт курашлари, сузиш мусобақаларида эса етакчилар сафида эканларини амалда исботладилар.

Қадимий Кўнё заминида эришилган бундай ютуқлар биз учун улкан аҳамиятга эга бўлиб, сизлар шу тариқа миллий спорт мактабимизнинг шон-шуҳратини, Ўзбекистон ёшларининг қандай буюк ишларга қодир эканини жаҳонга намоён этдингиз.

Ҳеч шубҳасиз, сизларнинг Ислом бирдамлиги ўйинларида Ватанимиз байроғини баланд кўтариб, юксак шоҳсупаларни забт этганингиз мамлакатимизда соғлом ва  баркамол авлодни тарбиялаш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш мақсадида олиб бораётган кенг кўламли ислоҳотларимизнинг яна бир амалий натижаси сифатида кўпмиллатли халқимизни беҳад қувонтиради, барчамизга ғурур ва ифтихор бағишлайди.  

Фурсатдан фойдаланиб, сизлар каби юртимизга меҳр ва садоқат билан яшайдиган, ватанпарвар ва салоҳиятли ёшларни тарбиялаб вояга етказгани учун ота-оналарингизга, ёнингизда туриб, эришилган ютуқларни таъминлашга муносиб ҳисса қўшган заҳматкаш устоз ва мураббийларингизга ўз номимдан, халқимиз номидан чин дилдан ташаккур изҳор этаман.

Йирик халқаро спорт беллашуви – Ислом бирдамлиги ўйинларида қўлга киритган тарихий натижаларингиз билан сизларни яна бир бор самимий қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, келгуси фаолиятингизда янги-янги зафарлар, оилаларингизга бахту саодат, файз-барака тилайман.

Доимо бахтингиз, омадингизни берсин, азиз фарзандларим!

 

Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг