UZ

Сўнгги янгиликлар

08:33Деонтей Уайлдер шу йил енгилмас жаҳон чемпиони билан жанг қилиши мумкин 0 08:02Терма жамоамиз Марокашга мағлуб бўлди 0 19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0

25 авг 19:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шавкат Раҳмонов қандай ҳолатда UFC чемпионлик пойгасига қайтиши мумкинлиги айтилди

UFCDailynews.com нашри қозоғистонлик ярим ўрта вазн жангчиси Шавкат Раҳмоновнинг узоқ танаффусдан кейинги қайтиши ҳақида фикр билдирди.

"Номад" лақабли Раҳмонов охирги марта 2024 йил охирида Иэн Гэррини ҳакамлар қарори билан мағлуб этганидан кейин октагонга чиқмаган. Кейинчалик у тиззасидан икки марта операция қилинди ва узоқ реабилитация жараёнидан ўтди.

Нашр спортчи ҳақида шундай ёзмоқда: 

"Барча қийинчиликларга қарамай, Шавкат Раҳмонов машғулотларга қайтган ва фаолиятини тиклаш учун навбатдаги уринишни бошлаган. Шифокорларнинг фикрича, у келаси йил жангларга қайтиши мумкин, аммо ҳозирча расман ҳеч қандай жанг эълон қилинмаган.

Сўнгги маълумотлар Раҳмоновнинг келажаги атрофидаги ноаниқлик сақланиб қолаётганини кўрсатмоқда. Тиззадаги такрорий жароҳатлар ММАнинг юқори даражасига қайтишни анча қийинлаштириши мумкин. Айниқса, тайёргарлиги оғир машғулот йиғинларини талаб қиладиган ва услуби тезкор ҳамда портловчи ҳаракатларга асосланган жангчи учун.

Шунга қарамай, ҳозирча Раҳмонов фаолияти якунланаётгани ҳақида гапиришга асос йўқ. Агар у тўлиқ тикланиб, машғулот йиғини давомида саломатлиги билан боғлиқ муаммоларга дуч келмаса, ярим ўрта вазнда яна чемпионлик учун асосий даъвогарлар қаторига қайтиши мумкин. Бироқ ҳозирча унинг кутилган қайтиши ҳамон савол остида қолмоқда".

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг