UZ

Сўнгги янгиликлар

18:19Каратэ WKF. Жавоҳир Жаҳонгиров жаҳон чемпиони! 0 17:48"Реал" қишда янги футболчилар сотиб оладими? Моуринью жавоб берди 0 17:17Адесанья ва Шара Буллет жанги ноябрда Қатарда ўтказилиши мумкин — манба 0 16:45Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов жанг қиладиган Душанбедаги ACA 209 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:12Бугун беш нафар боксчимиз жаҳон чемпионатидаги ўз юришини бошлайди 0 15:30Португалия футбол федерацияси Роналду бўйича ўз позициясини маълум қилди 0 14:43Пэдди Пимблетт кейинги жангини 2027 йил баҳорида ўтказиши мумкин 0 14:05Накамура Синдаровга жаҳон чемпионати олдидан ёрдам беряптими? 0 13:27Бугун Баҳодир Жалолов жанг қилади (тўлиқ кард) 0 12:45Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор 0 12:12"Бу осон эмас". Сехудо Ян ва Двалишвили ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 11:30Бугун Тошкентда юлдузли кардга эга IBA Nomad 16 турнири бўлиб ўтади (Тўлиқ кард) 0 10:44Шоҳжаҳон Эргашев, Умар Кремлёв, "Сатурн" ва бошқалар. IBA Nomad турнири олдидан face-to-face ва вазн ўлчаш маросими ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 10:13Алишер Усмонов АПЛ жамоасини сотиб олмоқчи — talkSPORT 0 09:42Сузувчи Илья Сибирцев яна Ўзбекистон рекордини янгилади 0

04 ноя 18:44
Янгиликлар

Шахмат

Шахматчиларимиз Афруза ва Нилуфар жаҳон чемпионати етакчилари қаторида

Бразилияда давом этаётган 18 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 6-тури ортда қолди.

Ҳамюртларимиз Афруза Ҳамдамова 16 ёшгача бўлган қизлар ўртасида етакчига айланган бўлса, 14 ёшгача бўлган қизлар орасида терма жамоамиз аъзоси Нилуфар Имомқўзиева ғолибликка асосий даъвогарлардан бирига айланиб олди.

6-тур баҳсларида Афруза Ҳамдамова қора доналарда аргентиналик Эрнестина Адамни 38-юриш ҳолатида таслим этди. Ушбу ғалаба эвазига ҳамюртимизнинг очколари сони 5,5 тага етди ва 65 нафар иштирокчи орасида якка пешқадамга айланди.  

14 ёшгача бўлган шахматчи қизлар орасида ҳамюртимиз Нилуфар Имомқўзиева жаҳон чемпионатига бекорга келмаганини намойиш этмоқда. Маҳоратли шахматчи қизимиз ортда қолган 6 та турнинг 5 тасида ғалабага эришган бўлса, 1 тасида дуранг натижа қайд этди. 

6-турда польшалик Виктория Сметанскаяни мағлубиятга учратиши натижасида Нилуфар 95 нафар иштирокчи орасида ғолибликка асосий даъвогарлардан бирига айланиб олди. Ортда қолган 6-турда терма жамоамиз аъзоси Жавоҳир Бозоров қора доналарда франциялик Виржил Брайлга имкониятни бой бериб қўйди.  

Бугун жаҳон чемпионатининг навбатдаги 7-турида Афруза Ҳамдамова қозоғистонлик Эльназ Калиахмет билан, Нилуфар Имомқўзиева грузиялик Кесари Мгеладзе билан, Жавоҳир Бозоров бразилиялик Ким Пол Мариани билан куч синашади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг