UZ

Сўнгги янгиликлар

17:43Осиё ўйинларининг ўн тўртинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:15Энтони Жошуа Фьюридан кейин ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:55Осиё ўйинларининг 14-кунини бешта медаль билан якунладик 0 16:24Ўзбекистондаги футбол мавсумини "куз-баҳор" форматига ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда 0 14:39ESPN талқинига кўра 30 ёшгача бўлган энг яхши ММА жангчилари рейтинги эълон қилинди 0 11:28Самбо. Жаҳон чемпионатини иккита олтин медаль билан бошладик 0 20:05Расман: Отабек Шукуров Сербия клубига ўтди 0 19:47Осиё ўйинларининг сўнгги медалларга бой ўтадиган кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:50Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:22Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияга имкониятни бой берди 0 17:30Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида спортчиларимиз 9 та медаль қўлга киритишди: шулардан 4 таси олтин! 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 21:00Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди 0 19:45Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:08Эртага Осиё ўйинларида боксчиларимизни учта финал кутмоқда (бошланиш вақтлари) 0

09 авг 17:57
Янгиликлар

Шахмат

Шахматчиларимиз иштирокидаги "Qonaev Cup 2025" турнирида 5-тур ортда қолди

Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли "Qonaev Cup 2025" турнири бўлиб ўтмоқда.

Учта гуруҳда ташкил этилаётган мусобақада 19 давлатдан жами 268 нафар шахматчи совринли ўринлар учун баҳс олиб бормоқда. Ушбу турнирда Ўзбекистон шарафини 5 нафар шахматчимиз ҳимоя қиляпти. 

Мукофот жамғармаси 78 000 долларни ташкил этувчи "Masters" гуруҳида Муҳаммадзоҳид Суяров (2488) ва Ҳумоюн Бегмуратов (2466), 15 000 доллар соврин пулига эга "Challengers" гуруҳида эса гроссмейстеримиз Алексей Барсов (2323), шунингдек Миразиз Матякубов (2260) ҳамда Азамат Дауримбетов (2199) ўз омадини синаб кўрмоқда.

Бешинчи турда Муҳаммадзоҳид Суяров қора доналарда ўйнаганига қарамай, ҳиндистонлик Ваз Этанни мағлубиятга учратди. Очколарини 3 тага етказиб олган Суяров қўшимча кўрсаткичларга кўра 25-ўринга кўтарилиб олди. Ўн иккинчи ўриндан жой олган қозоғистонлик Даниял Сапенов ҳисобида ҳам 3 очко бор. Ҳумоюн Бегмуратов ҳам бу турда қора доналарда ўйнади. Ёш шахматчимиз мезбонлар вакили Сатбек Ахмединов билан муросага келди. Ҳумоюн 2 очко билан 48-поғонани банд этган. Бу 2 очколиклар орасидаги энг ёмон кўрсаткич. 

Бироз аввал бошланган 6-тур учрашувида Муҳаммадзоҳид Суяров оқ доналарда  қозоғистонлик Ергали Сулейманга, Ҳумоюн Бегмуратов эса АҚШ вакили Максимилян Луга қарши баҳс олиб бормоқда. Турнир жадвалида 4 очкодан жамғарган 4 шахматчи - Амин Бассем (Миср), Аюш Шарма (Ҳиндистон), Алексей Гребнев (FIDE) ва Адитя Миттал (Ҳиндистон) пешқадамлик қиляпти.      

"Challengers" гуруҳида қатнашаётган уч нафар шахматчимизнинг бари 5-турда ғалабага эришди. Тажрибали гроссмейстеримиз Алексей Барсов қозоғистонлик Амирали Абзални, Миразиз Матякубов яна бир мезбон шахматчи Исабек Танибекни, Азамат Дауримбетов эса қирғизистонлик Азиз Умарбековдан устун келди. Ҳар уч шахматчимиз очколарини 4 тага етказиб олишди. 

Қўшимча кўрсаткичларга кўра Матякубов 6, Дауримбетов 8, Барсов эса 10-ўринни банд этган. Уч нафар иштирокчи 4,5 тадан очко жамғариб, "Challengers" гуруҳида карвонбошилик қилмоқда. Айни дақиқаларда ўтказилаётган 6-турда Миразиз Матякубов  қозоғистонлик Абилмансур Абдилхайирга, Барсов қирғизистонлик Нургази Жинбековга, Дауримбетов эса яна бир мезбон шахматчи Динмуҳаммед Тулендиновга қарши дона сурмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг