UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12WBC президенти Фьюри — Жошуа жанги ҳақида фикр билдирди 0 18:42Аргентиналик мураббий "Нефтчи"дан кетди 0 18:18Сехудо Хабиб нега ММА тарихидаги энг буюк жангчилар қаторида бўлмаслиги кераклигини тушунтирди 0 17:45"Алекс Перейра оғир вазнда қолади" - мураббий 0 17:17Дастин Порье Махачевнинг Иэн Гэррига қарши жангини баҳолади 0 16:42Мюнхен 2028 йилги Чемпионлар Лигаси финалини қабул қилмоқчи 0 16:20"У ярим оғир вазнда жанг қилиши керак". Хавьер Мендес — Махачевнинг эҳтимолий рақиби ҳақида 0 15:46Турки Ал аш-Шейх Иноуэ - Родригес жангини ташкил қилиш билан шуғулланмоқда 0 15:09Жон Жонс Ислам Махачевни барча даврларнинг энг буюк жангчиси деб тан олишдан бош тортди 0 14:38"Барселона" "Фенербахче" дарвозабонини ижарага олмоқчи 0 14:13Порье Хабиб ва Махачев жанг қилган тақдирда уларнинг қай бири ғолиб бўлишини тахмин қилди 0 13:46Ўзбекистон делегациясининг Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлиги муҳокама қилинди 0 13:21Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги рақибларини билиб олди 0 12:54ЕЧЛ. Раҳмоналиев жамоаси "Хапоэль Бир Шева"га мағлуб бўлди, олдинда жавоб учрашуви бор 0 12:23UFC 332 турнири учун бир қатор юлдузли жанглар эълон қилинди 0

31 дек 10:04
Янгиликлар

Шахмат

Шахматчиларимиз Жаҳон чемпионатидан қанча мукофот пули иш олиб олишди?

Беш кун давомида Қатар пойтахти Доҳа шаҳри рапид ва блиц йўналишларидаги FIDE Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди.

Ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг 70 давлати вакиллари орасида Ўзбекистон терма жамоасининг 15 нафар шахматчиси ҳам иштирок этгани ва уларнинг якунда қандай ўринларни банд этгани ҳақида хабар берган эдик. 

Блиц йўналишида жаҳон чемпионатининг вице-чемпионига айланган Нодирбек Абдусатторов ҳақли равишда шахматчиларимиз орасида энг кўп мукофот пулини қўлга киритди. У блицдаги иккинчи ўрин учун 50 000, рапидда эгаллаган 23-ўрни учун 3000, жами 53 000 евро пул мукофоти ишлаб олди. 

Қаторасига учинчи йил Блицда ҳам, Рапидда ҳам жаҳон чемпиони бўлган Магнус Карлсен 140 000 евро мукофот пулига эга чиқди. Чемпионлик учун 70 000 евро ажратилганди. Жаҳон чемпионатидаги энг кўп пул мукофотига Магнус эга бўлди.    

Жаҳон чемпионатида Топ-35`таликдан жой олган шахматчиларга пул мукофоти тақдим этилди. Эркакларда энг кам улуш - 1500, аёлларда эса - 1000 евро бўлиб, мос равишда 26-55 ҳамда 16-20 ўринларни банд этган шахматчиларга топширилди.    

Аёллар ўртасидаги блиц баҳсларида кучли саккизталикдан жой олиш асносида Ўзбекистон аёллар шахматида янги саҳифанинг очилишига сабабчи бўлган Умида Омонова 15 000 евро мукофот пулига эга чиқди. Умида рапид баҳсларида нисбатан омадсиз иштирок этганди. 

Жавоҳир Синдаров Қатардаги Жаҳон чемпионатидан умумий ҳисобда 21 000 евро ишлаб олди: рапиддаги иштирокидан 16 000, блицдан эса 5000. Қолган шахматчиларимизнинг эгаллаган ўринлари мукофот пулларига етарли бўлмади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг