UZ

Сўнгги янгиликлар

11:28Самбо. Жаҳон чемпионатини иккита олтин медаль билан бошладик 0 09:30Осиё ўйинларида иштирок этаётган барча ўзбекистонлик спортчиларнинг натижалари битта саҳифада (LIVE) 0 20:05Расман: Отабек Шукуров Сербия клубига ўтди 0 19:47Осиё ўйинларининг сўнгги медалларга бой ўтадиган кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:50Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:22Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияга имкониятни бой берди 0 17:30Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида спортчиларимиз 9 та медаль қўлга киритишди: шулардан 4 таси олтин! 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 21:00Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди 0 19:45Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:08Эртага Осиё ўйинларида боксчиларимизни учта финал кутмоқда (бошланиш вақтлари) 0 18:52Леау Роналдуга тегишли бўлган 7-рақам остида қайдномага киритилди 0 17:00Сауль Альварес октябрь ойида WBC чемпионлик камари учун жанг қилади 0 15:48"Яна офисдаман". Илия Топурия машғулотларни қайта бошлаганини маълум қилди 0 15:01Осиё ўйинларининг 12-кунини иккита кумуш медаль билан якунладик 0

05 авг 18:16
Янгиликлар

Шахмат

Шахматчиларимиз "Qonaev Cup 2025" турниридаги иштирокларини бошлашди

Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида шахмат бўйича нуфузли "Qonaev Cup 2025" турнири старт олди.

Учта гуруҳда ташкил этилаётган мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 100 000 АҚШ долларидан иборат. Турнирда 19 давлатдан жами 268 нафар шахматчи совринли ўринлар учун баҳсларга киришди. Ўзбекистон шарафини 5 нафар шахматчимиз ҳимоя қиляпти. 

Мукофот жамғармаси 78 000 долларни ташкил этувчи "Masters" гуруҳида Муҳаммадзоҳид Суяров (2488) ва Ҳумоюн Бегмуратов (2466), 15 000 доллар соврин пулига эга "Challengers" гуруҳида эса гроссмейстеримиз Алексей Барсов (2323), шунингдек Миразиз Матякубов (2260) ҳамда Азамат Дауримбетов (2199) ўз омадини синаб кўрмоқда.

Биринчи турда Муҳаммадзоҳид Суяров қора доналарда қозоғистонлик Сатбек Ахмединов (2375) билан дурангга имзо чекди. Ҳумоюн Бегмуратов ҳам қора доналарда ўйнаб, мезбонлар вакили Аяулим Калдарова (2220) билан муросага келди.    

"Challengers" гуруҳида қатнашаётган уч нафар вакилимизнинг бари 1-турда ғалабага эришди. Тажрибали Алексей Барсов оқ доналарда FIDE байроғи остида ўйнаётган Григорий Фёдоровни таслим этди. Миразиз Матякубов ва Азамат Дауримбетов эса мос равишда қозоғистонлик шахматчилар Дармен Даурен ҳамда Дмитрий Даниловдан устун келди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг