UZ

Сўнгги янгиликлар

10:22Toray Pan Pacific Open Tennis. Раҳимова дунёнинг 33-ракеткасини мағлуб этди 0 09:31Ўзбекистон ва Хитой крикет соҳасида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда 0 08:39Англия лига Кубоги. 4-даражали лиганинг 18-ўриндаги жамоаси "Арсенал"ни турнирдан чиқариб юборди 0 07:57Боксчиларимиз Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди 0 07:06Янгиланган UFC рейтингида Кавана кўтарилди. Темировчи? 0 20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

16 июл 07:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шерзод Тошматов бир овоздан AIBA ижроқўм аъзолигига сайланди

Пойтахтимиздаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA)нинг Ижроқўм йиғилиш ўз ишини давом эттирмоқда.

Икки кун давомида ўтказиладиган мазкур йиғилишда спортнинг ушбу турини бутун дунёда янада кенг ривожлантириш билан боғлиқ қатор муҳим масалалар муҳокама қилинади.

Мамлакатимизда илк маротаба ўтказилаётган AIBA ижроқўм йиғилишининг биринчи куни ташкилотнинг турли бўлимларида амалга оширилган ишлар ҳисоботи тингланди. 


Эътиборлиси, кеча куннинг биринчи ярмида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон ҳаваскор бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шерзод Тошматов AIBA ижроқўм аъзолигига бир овоздан сайланди.

Ўзбекистон вакилини ушбу нуфузли ташкилотнинг юқори бошқарув органига сайланиши халқаро майдонда Ўзбекистон бокс мактаби ҳамда мамлакатимиз мутахассисларига бўлган юксак даражадаги ишонч ва эътиборнинг ёрқин намунасидир. 

Маълумот учун, бугун соат 11:30да “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида Ижроқўм йиғилиши якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилади.

Шавкат Жалилов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг